Пахтаобод туманида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни равон ва сифатли ҳолатга келтириш, энг муҳими, ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Айниқса, бугун туманда йўл инфратузилмасини яхшилаш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Аҳоли ва транспорт қатнови юқори бўлган ҳудудларда йўлларни таъмирлаш, уларни замонавий талаблар асосида қайта қуриш, ички кўчалар ҳолатини яхшилаш бўйича амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Бунёдкорлик билан бир қаторда, бандлик масаласи ҳам доимий эътиборда.
Туманда ишсиз фуқароларни аниқлаш, уларнинг касби, малакаси ва қизиқишларини ўрганиш ҳамда мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш бўйича манзилли иш ташкил этилган.
Бунда асосий мақсад фуқарони вақтинчалик юмуш билан банд қилиш эмас, балки уни доимий иш ўрни ва барқарор даромад манбаи билан таъминлашдан иборат.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #63966
2.6K