Post #394
97

ФАХРИЯ
Туркиянинг Кўнё шаҳрида 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларига
Кўнё. Шовуллар ҳайбатли денгиз,
Ҳазрати Румийнинг руҳи кезар шод.
Не-не рақибларин чўктирганча тиз,
Юзин ёруғ қилди музаффар авлод.
Бу тупроқ ўзбекка ёт эмасдир ҳеч,
Келса хушёр тортар ҳатто тик тоғлар.
Бунда Темур бобом ўйнатган қилич,
Мангу қўним топган хоразмшоҳлар...
Халқим, сени чиндан сийлаган тақдир,
Меҳри ҳам шунчалик бўлар Қодирнинг.
Қандай қилиб ғолиб бўлмасин ахир,
Бир эмас, иккита бўлса Нодиринг.
Шамслар кунингни нурлатиб турса,
Тунингни ёритса Ситоралар, воҳ!
Кўксингда тош эмас, Жавоҳир юрса,
Омад ҳам, зафар ҳам сенгадир ҳамроҳ.
Бу болалар ҳали кўп кезар жаҳон,
Зеҳн майдонида қилиб тантана.
Қанча Тагор, Пушкин, неча Вашингтон,
Румий сабоғига келмоқда ана.
Улар пичирлашар тан бериб музтар,
Тилидан тушмайди фақат бир савол —
«Ўзбекнинг боласи шундай бўлса гар,
Боболари кимлар? Ўзинг билиб ол!»...
5.12.2018
Туркиянинг Кўнё шаҳрида 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларига
Кўнё. Шовуллар ҳайбатли денгиз,
Ҳазрати Румийнинг руҳи кезар шод.
Не-не рақибларин чўктирганча тиз,
Юзин ёруғ қилди музаффар авлод.
Бу тупроқ ўзбекка ёт эмасдир ҳеч,
Келса хушёр тортар ҳатто тик тоғлар.
Бунда Темур бобом ўйнатган қилич,
Мангу қўним топган хоразмшоҳлар...
Халқим, сени чиндан сийлаган тақдир,
Меҳри ҳам шунчалик бўлар Қодирнинг.
Қандай қилиб ғолиб бўлмасин ахир,
Бир эмас, иккита бўлса Нодиринг.
Шамслар кунингни нурлатиб турса,
Тунингни ёритса Ситоралар, воҳ!
Кўксингда тош эмас, Жавоҳир юрса,
Омад ҳам, зафар ҳам сенгадир ҳамроҳ.
Бу болалар ҳали кўп кезар жаҳон,
Зеҳн майдонида қилиб тантана.
Қанча Тагор, Пушкин, неча Вашингтон,
Румий сабоғига келмоқда ана.
Улар пичирлашар тан бериб музтар,
Тилидан тушмайди фақат бир савол —
«Ўзбекнинг боласи шундай бўлса гар,
Боболари кимлар? Ўзинг билиб ол!»...
5.12.2018
- 👍 9
- 🔥 3
- 👏 1



