Бугун ҳаво илиқ: ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20–25° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22–24° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13–18° илиқ бўлади.
Telegram | Live | Youtube | Instagram
Post #75699
16.4K
