TGViewer
Channel Public Channel
ZAMON | Расмий канал

ZAMON | Расмий канал

@zamon

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Subscribers
62.1K
Photos
19.2K
Videos
19.8K
Links
3.8K

Showing posts older than #43129 · Back to latest

Older Posts 11 shown
Post #43125 11K
🇾🇪🇸🇦Яман ҳусийлари Саудия пойтахти Ар Риёддаги аеропортга баллистик ракеталар билан зарба бергани айтилмоқда.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43124 10.8K
❗️«Расмий муносабат барчаси бўҳтон» – 18 автобус саройида мўжаро...

"Тошшаҳартранс" расмий муносабатидан норози эканлигини билдириб чиқишибди.

18 автобус саройидаги баъзи маъсулларга нега чора кўрилмаганидан норозилигини билдиришмоқда.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43121 10.8K
Қорақалпоғистонда жарроҳлик роботи билан жиҳозланган янги тиббиёт академияси ташкил этилди

"Edge Medical" роботи симуляцион машғулотлар ҳамда масофавий операцияларни юқори аниқликда бажаради.

Академия йилига 3 минг нафар шифокор ва қарийб 7 минг нафар ўрта тиббиёт ходимининг малакасини ошириш қувватига эга бўлиб, АҚШ ҳамда Германиядаги университетлар билан ҳамкорликда экологик эпидемиология йўналишида илмий тадқиқотлар олиб боради.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43120 9.99K
🇺🇸🇮🇷🇷🇺 Дональд Трамп Россия ва Эронга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади

Оқ уйнинг маълум қилишича, "Линдси О. Грэм номидаги 2026 йилги санкциялар тўғрисида"ги ушбу қонун Россиядан тўғридан-тўғри импорт қилинадиган маҳсулотларга 500 фоизгача, Москвадан энергия ресурслари сотиб олувчи бешта энг йирик давлат товарларига эса 100 фоизгача бож жорий этишни кўзда тутади.

Шунингдек, ҳужжат Эронга қарши амалдаги чекловлар муддатини 2031 йилгача узайтиради.

Мазкур янги санкциялар автоматик равишда кучга кирмайди, балки АҚШ президенти томонидан заруратга қараб, ўз ихтиёри билан амалиётга татбиқ этилади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43119 11.3K
#Тезкор

⚡️⚡️Бироз аввал ҳусусийлаштирилиши эълон қилинган "UzAuto Motors"ни хитойликлар сотиб олиши мумкин экан

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43118 11.1K
🇩🇪 Германия ҳам фуқароларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди.

Бундесвер бош инспектори Карстен Бреуернинг таъкидлашича, қуролли кучларнинг ўзи таҳдидларга қарши туриш учун етарли эмас. Унинг сўзларига кўра, можаро юзага келган тақдирда, барча саноат ва жамият Германия мудофаасига қўшилиши керак. "Сизсиз, аскарлар, биз муваффақиятсизликка маҳкуммиз. Аммо муваффақиятсизликка учрашга ҳаққимиз йўқ", деди у.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43117 11.6K
❗️”Биз сизни яхши кўрамиз”

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги 24/7 ишлайдиган кўчага ташриф буюрди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43114 11.2K
Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига старт бериш маросими бўлиб ўтди.

Ҳудудда жами 7,6 млрд долларлик янги лойиҳалар ишга туширилди ва уларнинг қурилиши бошланди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43111 11.7K
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда шўр ерда барпо этилган 55 млрд сўмлик боғни кўздан кечирди.

330 гектарлик боғнинг 69 гектарига шўрга чидамли 250 минг туп қора олхўри экилган. Томчилатиб суғориш сув сарфини 60 фоизгача камайтиради.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43110 10K
Дониёр Турғунов 2 йилдан ортиқроқ вақтга қамалди

Тошкент шаҳрида BMW машинасида ЙПХ инспекторини уриб кетган 16 ёшли Дониёр Турғунов устидан суд ҳукми ўқилди. Kun.uz манбаси хабар беришича, у Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бўйича айбдор деб топилган.

Суд ҳукми билан у 2 йил-у 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.


👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43109 10.1K
❗️Янги Тошкент аеропорти қурилиши сабаб 7 та қабристон кўчирилади.

Тошкент вилояти ҳокимининг 15 сентябрдаги қарорига кўра, аеропорт қуриладиган ҳудудда жойлашган, фаолияти тўхтатилган 7 та қабристонни кўчириш белгиланди.

Қарорга кўра, кўчириладиган қабристонларнинг иккитаси Қуйи Чирчиқ, бештаси эса Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган.

Қуйи Чирчиқ туманида “Сергели болалар” ва “Корейс” қабристонлари, Ўрта Чирчиқ туманида эса “Сувон бағиш” ва “Қудойқул” мусулмон қабристонлари, “Қудойқул” ва “Сариктепа” корейс қабристонлари ҳамда “Борис” рус христиан қабристони кўчирилади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →