🇺🇸🇮🇷🇷🇺 Дональд Трамп Россия ва Эронга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади
Оқ уйнинг маълум қилишича, "Линдси О. Грэм номидаги 2026 йилги санкциялар тўғрисида"ги ушбу қонун Россиядан тўғридан-тўғри импорт қилинадиган маҳсулотларга 500 фоизгача, Москвадан энергия ресурслари сотиб олувчи бешта энг йирик давлат товарларига эса 100 фоизгача бож жорий этишни кўзда тутади.
Шунингдек, ҳужжат Эронга қарши амалдаги чекловлар муддатини 2031 йилгача узайтиради.
Мазкур янги санкциялар автоматик равишда кучга кирмайди, балки АҚШ президенти томонидан заруратга қараб, ўз ихтиёри билан амалиётга татбиқ этилади.
👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43120
10K
