⚡️НАМАНГАНДА ЖИНСИЙ ЗЎРАВОНЛИККА УЧРАГАН ҚИЗНИНГ ОИЛАСИ БОШҚА ШАҲАРГА КЎЧИБ ЎТАДИ
Шаҳноза Мирзиёеванинг билдиришича, оила уй-жой ва зарур реабилитация билан таъминланади. Оилага тўлиқ ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, қизалоқнинг онасига ўқиш ва ишга жойлашишда ёрдам берилади.
Зарур бўлса, фамилиясини ўзгартиришга ҳам кўмаклашилади.
«Энг муҳими, болажон ва унинг яқинлари хавфсиз жойда янги ҳаёт бошлашлари учун барча зарур шароитлар яратилади», — деди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари.
👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!