Тошкентда вазирлик ва идораларнинг 7 та маъмурий биноси 868,8 млрдга сотилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарига кўра, сотилган объектлар қаторида Транспорт, Спорт, Қурилиш вазирликлари ҳамда бир қатор қўмита ва агентликларнинг бинолари бор.
Ҳозирда яна 11 та объект 1 095,8 млрд сўмлик бошланғич нархда савдога чиқарилган бўлиб, 20 таси бўйича сотуволди тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Биноларни реализация қилиш ҳукуматнинг вазирлик ва идораларни Янги Тошкент ҳудудига кўчириш тўғрисидаги қарори доирасида амалга оширилмоқда.
👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43203
10.4K
