Сурхондарёда муқаддам пора олганликда айбланиб, оқланган ЙПХ ходими яна пора олиб, 5 йилга қамалди
Мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходим фермернинг пахта ортилган юк машиналарини раҳбарият топшириғи, дея ўтказмасдан тўхтатиб қўйган. Сўнгра ҳар бир машина учун 100 минг сўмдан пул талаб қилган.
Ходим порани савдолашиб олган: аввалига ҳар бир машина учун 200 минг сўм сўраган, фермер шароити оғирлигини айтган. Сўнгра 150 минг сўмга тушган, фермер бунга ҳам кўнмагач 100 минг сўмга тўхтаган. У 41 та юк машинасини ЙПХ масканидан ўтказиб юбориш учун 4 млн сўм олган вақтида ушланган.
Ушбу ЙПХ ходими 2014 йил пора олганликда айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2022 йилда мазкур айблов бўйича оқланиб, ишга тикланган бўлган.
👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43152
4.11K
