Энди 35 ёшдагилар ҳам ички ишларда ишлаши мумкин.
"Ёшингиз ўтибди", деган жавоб сабаб ички ишлар органларига хизматга армон бўлганлар учун яхши хабар.
Энди 35 ёшда ҳам ички ишлар органларига хизматга кириш мумкин. Президентнинг 2026 йил 26 августдаги ПҚ–303-сон қарори билан қабул қилишнинг умумий юқори ёш чегараси 30 ёшдан 35 ёшга оширилди.
Хизматга кириш учун ёш ва бўй бўйича асосий талаблар:
✅ Ёш - 18 ёшдан 35 ёшгача, 35 ёшдагилар ҳам;
✅ Эркакларнинг бўйи - камида 165 сантиметр;
✅ Аёлларнинг бўйи - камида 160 сантиметр.
Шунингдек, номзоднинг маълумоти, соғлиғи, жисмоний тайёргарлиги, шахсий ва ишчанлик сифатлари ҳам талабларга мос бўлиши керак. Қабул танлов асосида амалга оширилади.
👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Post #43151
8.58K
