Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов хусусий бандлик агентликлари раҳбарлари билан учрашди.
Мулоқотда хусусий сектор билан ҳамкорликни кенгайтириш, юртдошларимизни хорижда қонуний ва муносиб ишга жойлаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Фуқароларнинг маблағлари ва ишончи — ҳар бир агентликнинг масъулияти. Шу нуқтаи назардан, хизмат муддатларининг чўзилиши, шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги ва ишга жойлаштирилмаган фуқароларга маблағларни қайтариш билан боғлиқ мурожаатлар танқидий кўриб чиқилди.
Учрашувда BestWill хусусий бандлик агентлиги раҳбари, Бахром Холиқов ҳам қатнашиб, агентлигимиз таклиф қилаётган бўш иш ўринлари, қолаверса, соҳада амалга оширилиши мумкин бўлган ислоҳотлар бўйича ўз фикрлари билан бўлишдилар.
✨Bestwill — Биз билан қонуний ва хавфсиз!
✈️ Telegram 📷 Instagram
Post #5594
1.15K