🇪🇺 Европага борувчи фуқаролар учун муҳим тавсиялар
Сўнгги вақтларда айрим Европа давлатларида Ўзбекистон фуқароларига виза ва миграция тартибларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Бундай вазиятда ҳар бир фуқаро ўзининг чет элга бориши ва қолиши билан боғлиқ қонуний талабларга қатъий риоя қилиши жуда муҳим.
📌 Фуқароларимизга тавсиялар:
🇪🇺 Европа давлатларига фақат қонуний мақсад ва тегишли ҳужжатлар билан боринг.
📄 Виза олиш жараёнида сохта ёки нотўғри маълумот берманг, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланманг.
👷 Ишлаш учун борган бўлсангиз, фақат расмий иш берувчи ва қонуний меҳнат рухсати асосида ишланг.
⏰ Виза ёки яшаш рухсатида белгиланган муддатни бузиб, ноқонуний қолиб кетманг.
🏠 Яшаш манзили, рўйҳатдан ўтиш ва бошқа миграция талабларига риоя қилинг.
⚖️ Tурган давлатингизнинг қонуний ва жамоат тартибига ҳурмат билан муносабатда бўлинг.
🚫 Ноқонуний ишлаш, ҳужжатларни сохталаштириш, бошқа шахс ҳужжатидан фойдаланиш, виза шартларини бузиш каби ҳолатлардан қатъий сақланинг.
🤝 Шунингдек, воситачилар ёки иш берувчилар томонидан ноқонуний ҳаракатларга ундалса, бундай таклифларга рози бўлманг.
Нега бу муҳим?
Бир фуқаронинг миграция қоидаларини бузиши унинг ўзига муаммо туғдириши билан бирга, айрим ҳолатларда мамлакат фуқароларига нисбатан назорат ва текширувларнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин.
Шунинг учун Европага бораётган ҳар бир юртдошимиз:
✅ Қонуний боринг;
✅ Расмий ишланг;
✅ Виза ва яшаш муддатига риоя қилинг;
✅ Маҳаллий қонунларни ҳурмат қилинг;
✅ Ўзбекистон фуқароси сифатида ўз масъулиятингизни унутманг.
🇺🇿 Чет элдаги ҳар бир фуқаромизнинг қонуний ва масъулиятли хатти-ҳаракати юртдошларимизнинг Европадаги имкониятларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Post #5592
2.51K