Хоразмда ёмғир чироқларни ўчирди: энергетиклар кеча-кундуз оёқдаВиолятимизда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво – кучли ёғингарчилик хонадонларимизга кутилмаган «совға» олиб келди. Айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилишлар юз бермоқда. Уйлар қоронғиликка чўмди, музлатгичлар тўхтади, телефонлар қувватсиз қолди.
Хўш, вазият қандай ҳал қилинмоқда?
Барча кучлар сафарбар этилди«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали маълумотига кўра, 24 соатлик навбатчилик йўлга қўйилган. Барча тезкор чиқиш бригадалари ва махсус техника воситалари шай ҳолатга келтирилган. Узилишларни бартараф этиш учун бригадалар аллақачон жойларга жалб қилинган.
Ёмғир ҳам, қоронғилик ҳам энергетикларни тўхтатмаяпти – улар нам ҳаво ва сирпанчиқ йўлларга қарамай, тармоқларни тиклаш учун ишламоқда.
Чироғингиз ўчдими? Жим ўтирманг!Агар хонадонингиз ёки маҳаллангизда электр йўқ бўлса, кунинг исталган вақтида
1154 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, мурожаат қолдиришингиз мумкин. Қанча тез хабар берсангиз, муаммо шунча тез ҳал этилади.
Ёғингарчилик пайтида узилиб тушган симлар ва шикастланган электр устунлари ҳаёт учун жиддий хавф туғдиради. Бундай ҳолатга дуч келсангиз, яқинлашманг, болаларни ҳам узоқлаштиринг ва дарҳол
1154 рақамига хабар беринг.
Веб-сайт |
Инстаграм |
Телеграм