Қўштирноқ
Қўштирноқ белгиси тирноққа ўхшатилгани учун ва одатда қўшалоқ ҳолда ишлатилгани учун шундай деб номланган (қўш + тирноқ). Биринчи қисми очилувчи, иккинчиси — ёпилувчи қўштирноқ дейилади.
Қўштирноқнинг турлари кўп. Ўзбек тилида рус тилидаги каби «…» (французча қўштирноқ) шакли кенг ишлатилади. Ёзувда эса кўпроқ „…“ (немисча қўштирноқ) шакли.
Қўштирноқнинг “…” (инглизча қўштирноқ) кўриниши ҳам учраб туради. Ўзбек тилида буни ишлатиш мумкин ёки йўқлиги ҳақида маълумот йўқ, лекин рус тилида муқобил вариант сифатида қўлланади.
Компьютерда териладиган қўштирноқ ҳам бор — "…". Унинг очилувчи ва ёпилувчи қисмлари бир хил, шунинг учун уни қўштирноқнинг универсал тури деса ҳам бўлади.
Компьютерда (Word дастурида) қандай терилади?
Французча «…»
Очилувчи: Alt + 0171
Ёпилувчи: Alt + 0187
Немисча „…“
Очилувчи: Alt + 8222
Ёпилувчи: Alt + 8220
Инглизча “…”
Очилувчи: Alt + 8220
Ёпилувчи: Alt + 8221
Давоми бор
@xatoliklar
Post #703
39.9K
- 👍 11
- 🤯 1