TOShKENT ёки TOSHKENT?
Баъзи сабабларга кўра сўзларни бош ҳарфларда ёзишга тўғри келиб қолиши мумкин, масалан, сўзга урғу бериш, уни матндаги бошқа сўзлардан ажратиш учун. Сарлавҳалар ҳам кўпинча бош ҳарфларда ёзилади. Шундай ҳолатларда sh ва ch ҳарфларини қандай ёзиш керак, деган савол кўпчиликни қийнайди.
Алифбода бу ҳарфларнинг катта шакли қуйидагича берилган: Sh ва Ch.
Шунга кўра, кўпчилик TOShKENT сўзини айнан шу кўринишда ёзади. Лекин бир нарсани инобатга олиш керак: алифбода берилган бош ҳарфлар сўзнинг тўлиқ бош ҳарфларда ёзилишини назарда тутмайди.
Shahar сўзини SHahar кўринишида ёзиб бўлмайди, лекин сўз тўлиқ бош ҳарфларда ёзилса, Sh ва Ch ҳарфлари ҳам SH ва CH шаклда ёзилади.
Демак:
ShOSh ❌
SHOSH ✅
TOShKENT ❌
TOSHKENT ✅
AQSh ❌
AQSH ✅
ShHT ❌
SHHT ✅
(Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти)
ChIRChIQ ❌
CHIRCHIQ ✅
Асос: Кадастр қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси географик объектлари номларининг ўзбек тилида ёзилиши йўриқномасини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори.
@xatoliklar
Post #421
21.3K
- 👍 5