Тошкент телеканалида “Муросаи мадора” деган кўрсатув бор экан. Лекин бу ном кирилл алифбосида бўлганида, тўғри ҳисобланар эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.1995 й. 339-сон “Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорида шундай дейилган:
...изофа ундош билан тугаган сўзларга i шаклида, унли билан тугаган сўзларга yi шаклида қўшилади: dardi bedavo, nuqtayi nazar, tarjimayi hol каби.
Яъни изофали бирикмаларда изофа (мослашмаган аниқловчи) унли билан тугаса, лотин ёзувида yi қўшилади:
Murosa — Murosayi (madora)
Sahoba — Sahobayi (kirom)
Fotima — Fotimayi (zahro)
Madina — Madinayi (munavvara)
Кирилл алифбоси қоидаларида бундай чалкашлик йўқ: муросаи мадора, саҳобаи киром, таржимаи ҳол ва ҳ. к.
Шундай қилиб:
Муросайи мадора ❌
Муросаи мадора ✅
Murosai madora ❌
Murosayi madora ✅
@xatoliklar
Post #219
12.7K

- 👍 4