Хабар берилишича, тунги парвозларга чекловлар қўйилганидан сўнг, Москва аэропортларида 370 дан ортиқ рейслар кечиктирилди ёки бекор қилинди. Тошкентдан учиб келаётган Аэрофлот рейси Санкт-Петербургга, Самарқанддан учиб келаётган Урал Аирлинес рейси эса Екатеринбургга йўналтирилди.
Москва мери Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, тунги вақтда шаҳарга яқинлашаётганда 134 та дрон уриб туширилган. Парвозларга қўйилган чекловлар бугун эрталаб бекор қилина бошлади.
👉 @XABARLAR

