«Картошка пули» мавсуми бошланди: кимларга берилади?Куз келиши билан ходимлар орасида анъанавий савол пайдо бўлади: «Картошка пули қачон берилади?»
Бу тўлов — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бериладиган бир марталик моддий ёрдам.
Кимларга берилади?:
🔹 aйрим давлат органлари ва бюджет ташкилотлари ходимларига — соҳавий ҳужжатларда назарда тутилган бўлса;
🔹 жамоа шартномаси ёки ички ҳужжатларида бундай тўлов белгиланган корхона ходимларига.
⚖️ Меҳнат кодексида «картошка пули»ни барча ходимларга мажбурий тўлаш талаби
белгиланмаган.
Тўловнинг мавжудлиги ва миқдори тегишли соҳавий қарорлар, жамоа шартномаси, меҳнат шартномаси ёки иш берувчининг ички ҳужжатларига боғлиқ.
Шунинг учун ташкилотингиздаги жамоа шартномаси ва моддий рағбатлантириш тартибини текшириб кўринг.Обуна бўлинг👉
@XABARLAR