Шайх Айман Рушдий Сувайднинг тажвид дарслари давом этмоқда
Юртимизда бўлиб турган йирик Қуръон олими, Шайх Айман Рушдий Сувайд ҳафизаҳуллоҳнинг “Суратли тажвид” китоби асосида назарий ва амалий дарслар қизғин давом этмоқда.
Мазкур дарсларда юртимиз қорилари ва Қуръон ўқитувчилари иштирок этиб, тажвид ва қироат борасидаги билим ҳамда кўникмаларини мустаҳкамламоқдалар.
Бугун, 5 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги машғулотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла ҳам иштирок этдилар.
Дарслар давомида Қуръони каримни тўғри ва қоидалар асосида тиловат қилиш, тажвид қоидаларини амалиётда қўллаш ҳамда қироат маҳоратини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шайх Айман Рушдий Сувайд ҳафизаҳуллоҳнинг ушбу дарслари юртимиздаги қорилар ва Қуръон ўқитувчиларининг тажвид ҳамда қироат борасидаги билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
📱 VAQF Rasmiy kanal👈
🌐Instagram |🌐 Facebook |▶️Youtube |🌐Tiktok.
Post #16950
949






- ❤ 7
- 👍 4
- 🔥 1