#Hamkorlik #Memorandum #Malayziya
«ВАҚФ» ФОНДИ ВА «РЕСТУ» ЖАМҒАРМАСИ ЎРТАСИДА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ〰
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида «Ресту» жамғармаси ва «Вақф» хайрия жамоат фонди вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда «Ресту» фонди раҳбари профессор Дато Абдул Латиф Мираса, «Вақф» хайрия жамоат фонди вакиллари Зайниддин домла Эшонқулов ва Миржалол Қосимов иштирок этди.✅ Ўзбекистон делегацияси вакиллари мазкур жамғармага қарашли «Насриул Қуръон» нашриётига ташриф буюришди. Маълумот учун айтиш жоизки, мазкур босмахонада бир неча тилларда Қуръони карим чоп этилиб, босмахонага бевосита Малайзия ҳукумати томонидан асос солинган ва молиялаштирилади.
📖 «Вақф» хайрия жамоат фонди мазкур жамғарма билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Бевосита «Вақф» хайрия жамоат фондининг таклифига кўра, бу жамғарма томонидан
“Насирул Қуръон” нашриётида 20 минг дона “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси” чоп этилган бўлиб, айни пайтда уларни Ўзбекистонга топшириш жараёни кетмоқда. Албатта, буни икки фонд ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий натижаси, дейиш мумкин.
✅Меҳмонлар босмахонага уюштирилган саёҳат давомида бевосита Қуръон чоп этиш жараёнини ўз кўзлари билан кўришди. 30 дан ортиқ турли тиллардаги Қуръони карим китоблари нусхалари жамланган ва муқаддас китобга оид бошқа экспонатлар сақланадиган музейни томоша қилишди.
🫥 Шундан сўнг «Вақф» фонди вакиллари мезбонлар ҳамроҳлигида жума нaмозини адо этиш мақсадида масжидга ташриф буюришди. Зайниддин домла Эшонқулов имомликка ўтиб, жамоат учун жума нaмозини ўқиб берди.
⏺ Жуда манфаатли ва мазмунли кечган шу кунги учрашув якунида Малайзия томони ўзбекистонлик меҳмонларга катта ҳурмат кўрсатиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик бу соҳада ҳам ривожланаётганидан хурсандлигини изҳор этишди.
🟠 Учрашув якунида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, турли хайрия лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш мақсадида англашув меморандуми имзоланди.
Каналга аъзо бўлинг:
T.me/vaqfuz