TGViewer
UZSTAT | Rasmiy kanal UZSTAT | Rasmiy kanal @uzstataxborot · 9.48K subscribers
Post #69453 1.21K
🔺Иқлим статистикаси бўйича минтақавий семинар ўз ишини бошлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси ва Миллий статистика қўмитаси ҳамкорлигида иқлим соҳасида самарали, инклюзив ва шаффоф чора-тадбирларни амалга ошириш учун статистика ва маълумотларни такомиллаштиришга бағишланган минтақавий семинар ўз ишини бошлади.

Семинардан кўзланган асосий мақсад — иқлим ўзгариши билан боғлиқ статистикани ривожлантириш, иштирокчи мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда миллий ҳаракатлар режалари доирасида кейинги амалий қадамларни белгилаб олишдан иборат.


Тадбирда Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Молдова ва Украина делегациялари, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, Халқаро энергетика агентлиги, БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси котибияти, ЭСКАТО, Италия статистика институти ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбир БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси томонидан Миллий статистика қўмитаси билан ҳамкорликда, Халқаро энергетика агентлигининг EuroEnergy дастури кўмагида ташкил этилмоқда.


Семинарнинг очилиш маросимида Миллий статистика қўмитаси раиси Б. Ҳамраев, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори С. Махл, шунингдек, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ва Халқаро энергетика агентлиги вакиллари маърузалар билан иштирок этди.
Дастлабки сессияларда иқлим ўзгариши бўйича халқаро сиёсат доираси, жумладан, миллий даражада белгиланадиган ҳиссалар, икки йиллик шаффофлик ҳисоботлари ва мослашиш режалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, энергетика статистикасининг иқлим сиёсатидаги ўрни, статистик асослар ва кўрсаткичлар тизими ҳамда Осиё–Тинч океани минтақасидаги амалий тажрибалар юзасидан фикр алмашилди.


Семинар доирасида иқлим статистикасининг жорий ҳолати, институционал тузилмаси ва келгуси режалари бўйича Италия, Ўзбекистон, Арманистон, Грузия ва Молдова вакилларининг тақдимотлари ўтказилди. Панел мунозарасининг кейинги қисмида эса Қозоғистон ва Украина тажрибаси маълумотлардан фойдаланувчилар ҳамда сиёсат ишлаб чиқувчилар иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

Минтақавий семинар 25 сентябрга қадар давом этади.
  • 👍 5
More from @uzstataxborot
  1. Sep 22, 2026🛑🛑🛑 Ўзбекистонни статистика самарадорлиги бўйича ТОП-50 давлат қаторига киритиш мақсад…
  2. Sep 22, 2026🛑🛑🛑 “Миллий статистика идоралари учун энг мақбул ёндашув — қабул қилиш ва мослаштириш.…
  3. Sep 22, 2026❗️⭕️⭕️ Статистик ҳисобот шакллари 38 тагача камайтирилади “Статистикани ривожлантириш – 20…
  4. Sep 22, 2026❗️⭕️⭕️ Стратегияда 11 та стратегик мақсад белгиланган “Статистикани ривожлантириш – 2030”…
  5. Sep 22, 2026🛑🛑🛑 🔴 “Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегиясига бағишланган конференция…
  6. Sep 21, 2026🏢 Миллий статистика қўмитаси стипендияси танлови эълон қилинади Иқтидорли талабаларни ани…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →