Иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда Миллий статистика қўмитаси учун истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Миллий статистика қўмитаси стипендияси танлови эълон қилинади.
🫂 Кимлар иштирок этиши мумкин?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида кундузги таълим шаклида, қуйидаги йўналишларда таҳсил олаётган талабалар:
— статистика
— иқтисодиёт
— молия
— ахборот технологиялари
— маълумотлар илми ва таҳлили (Data Science & Analytics)
Шунингдек:
— бакалавриатнинг 4-босқич талабалари;
— магистратура босқичи талабалари.
📊 Танлов босқичлари
Танлов 3 босқичда ўтказилади:
1-босқич – ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш (саралаш босқичи);
2-босқич – назарий билимларни баҳолаш тестлари (статистика, иқтисодиёт, математика, аналитик фикрлаш, IQ);
3-босқич – танлов комиссияси аъзолари билан суҳбат.
1-босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар билан боғланилади ва 2-босқичга таклиф этилади.
📄 Ҳужжатларни топшириш тартиби
Номзодлар ҳужжатларни фақат PDF форматда 2026 йил 25 сентябрь куни соат 18:00 га қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборишлари лозим:
📧 kadr@stat.uz
📃 Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
— Маълумотнома (CV, боғланиш учун алоқа маълумотлари билан);
— Академик рейтинг кўрсаткичлари (академик маълумотнома);
— Хорижий тилларни билиш бўйича ҳужжатлар;
— Илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳужжатлар (мавжуд бўлса);
— Эришилган ютуқлар ва ижтимоий фаоллик бўйича маълумотлар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса).
🏆 Ғолиблар ва стипендия
Танлов натижаларига кўра 10 нафаргача ғолиб аниқланади.
Ғолибларга 2026–2027 ўқув йилининг октябрь–май ойлари давомида БҲМнинг 3 баробари миқдорида стипендия тўлаб берилади.
Қўшимча маълумот учун:
☎️ +998 71 203 80 00 (ички рақам: 1464)
Эслатма: Танловнинг тўлиқ шартлари, босқичлари ва баҳолаш мезонлари Миллий статистика қўмитаси стипендияси низомида батафсил келтирилган.
