🔴 Совет даври қарашлари ва «Ўлмас полк» билан танилган фуқаро Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
Интернетда совет даври йўналишидаги қарашларни тарғиб қилиши ҳамда «Ўлмас полк» тадбирларини ташкил этишдаги иштироки билан танилган фуқаро Азиз Ҳакимов 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Суд Ҳакимовни урушни тарғиб қилиш моддаси бўйича оқлаган. Бироқ у туҳмат, ҳақорат ҳамда миллий адоват қўзғатиш билан боғлиқ моддалар бўйича айбдор деб топилган.
Суд ҳукмига кўра, Ҳакимов жазони манзил-колонияда ўтайди. У 2025 йил сентябр ойида ҳибсга олинган эди. Тергов ҳибсхонасида ўтказган вақти жазо муддатидан ҳисобланиши сабабли, Ҳакимов яна уч йилдан кўпроқ муддат жазо ўташ қолади.
Шунингдек, Азиз Ҳакимов муаллифлигидаги Comrade_Aziz Telegram-канали блокланади.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #14920
8.3K

- 👍 72
- ❤ 13
- 👏 10
- 😱 5
- 🥰 2