🇦🇫 Жорий йилнинг 7 октябрь куни Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси томонидан ташкил этилган “Имом Абу Ҳанифа — 5-миллий ва халқаро кўргазма ва савдо ярмаркаси” бугун Кобул шаҳрида тантанали равишда очилди.
Мазкур тадбир минтақадаги энг йирик иқтисодий платформалардан бири ҳисобланиб, у ҳафталик бизнес мулоқоти, савдо алмашинуви ва янги ҳамкорликлар учун катта имконият яратади.
Ўзбекистондан мазкур кўргазмада 200 га яқин тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилар қатнашмоқда. Делегацияга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов ҳамда Кичик бизнес уюшмаси раиси Музаффархон Мусаев бошчилик қилмоқда.
🇺🇿 Юртдошларимиз “Made in Uzbekistan” миллий стенди орқали мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган турли соҳаларга оид маҳсулотларни намойиш этмоқда.
Жумладан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, кон-металлургия маҳсулотлари, электротехника, қурилиш материаллари, автомобилсозлик маҳсулотлари, тиббий ускуналар ва доривор воситалар, тўқимачилик ва тайёр кийим-кечак, туризм ва таълим хизматлари.
👍 Тадбир давомида кенг кўламли B2B учрашувлар, ишбилармонлар форуми ва савдо музокаралари ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу учрашувлар орқали ўзбекистонлик тадбиркорлар янги шериклар топиш, афғон бизнеси билан кооперация лойиҳаларини йўлга қўйиш ва экспорт ҳажмини ошириш имкониятларига эга бўлади.
🗓 Кўргазма 13 октябрь кунига қадар давом этади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube









