🇺🇿🇬🇪7 октябрь куни Тошкент шаҳрида «Georgia–Uzbekistan Silk Road» халқаро конференцияси ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Грузия Савдо ассоциацияси ҳамда EUROUZ ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда Грузиянинг IT ва технологиялар, қурилиш, архитектура ва девелопмент, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш, логистика ва автомобил саноати, ичимликлар ва FMCG, таълим ҳамда туризм соҳаларида фаолият юритувчи 40 дан ортиқ компанияси иштирок этди.
🎤 Конференцияда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг маслаҳатчиси Алишер Шайхов, Грузия Савдо ассоциацияси президенти Давид Чикваидзе ҳамда EUROUZ Бош котиби Атабек Алимжанов нутқ сўзлади.
Тадбир давомида Ўзбекистон бозорида муваффақиятли фаолият юритаётган грузиялик компаниялар вакиллари мамлакат бозорининг ўзига хос хусусиятлари, унга кириш ва бизнесни ривожлантириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Конференциянинг ўзбекистонлик тадбиркорлар учун мўлжалланган қисмида эса IT, қурилиш, ишлаб чиқариш, кўчмас мулк каби соҳаларда фаолият юритаётган давлат ва хусусий сектор вакиллари маърузалар билан иштирок этди.
〰️ Шунингдек, тадбир доирасида грузиялик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасида B2B учрашувлар ўтказилиб, ўзаро ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube









