“АҚЛ МАРКАЗИ” НИМА ДЕГАНИ?
Тарихан олиб қараганда ақл марказлари шунчаки маслаҳатчи эмас, балки дунё харитасини ва сиёсий тизимни ўзгартиришга ҳисса қўшган “интеллектуал меъморлар” сифатида ҳам намоён бўлган.
Дунёда 10 000 дан ортиқ ақл марказлари мавжуд бўлиб,
энг кўп марказларга эга давлат АҚШ (2000+), Хитой
ва Ҳиндистон ҳисобланади. Сўнгги йилларда Осиёдаги ақл марказларининг таъсири ҳам кескин ўсиб бормоқда.
Ақл марказлари молиявий жиҳатдан турлича бўлиб, уларнинг аксарияти давлат томонидан молиялаштирилса, айрималари йирик корпорациялар, хайрия фондлари ва грантлари ҳисобига фаолият олиб боради. Мутахассисларга кўра, ақл марказларининг молиятирилиш манбалари уларнинг кимнинг манфаатини ҳимоя қилишини ҳам кўрсатади.
Бугунги кунда ақл марказлари замонавий муаммолар бўйича ҳукуматларга йўл хариталарини чизиб бериш ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчилик фикрини шакллантиришда фаол иштирок этишмоқда.
✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Post #2114
687

- 👍 8
- 👏 2