«ПОЛИС. Политические исследования» журналининг 2026 йилдаги 1-сони
Сиёсий фанлар, халқаро муносабатлар ва сиёсий методологияга бағишланган «Полис. Сиёсий тадқиқотлар» журналининг 2026 йил 1-сонида замонавий жаҳон сиёсатининг долзарб жараёнлари чуқур илмий таҳлил қилинган. Мазкур соннинг марказий мавзуси — «Глобал Жануб сиёсий тадқиқотлар объекти сифатида» масаласига бағишлангани билан алоҳида аҳамият касб этади.
Журналда «Глобал Жануб» тушунчасининг замонавий академик дискурсдаги талқини, Жанубий Осиёдаги заиф давлатлар ва йирик давлатлар манфаатлари, Форс кўрфази араб монархияларида фуқаролик институти ҳамда Глобал Жануб мамлакатларининг интеграцион ва коалицион бирлашмалари таҳлил қилинган. Муаллифлар халқаро муносабатлар тизимида янги сиёсий куч марказларининг шаклланиши ва уларнинг глобал тартиботга таъсирини турли назарий ёндашувлар асосида ёритадилар.
Шунингдек, сонда халқаро тизим ривожланишининг узоқ муддатли сценарийлари, иқтисодиётда стратегик режалаштириш, ЕОИИ доирасида умумий илмий-таълим маконини шакллантириш, Польша ва Болтиқбўйи давлатларининг киберхавфсизлик доктриналари ҳамда Европа Иттифоқи ташқи сиёсатида минтақавий боғлиқлик масалалари ўрганилган. Катта тил моделлари — ChatGPT, LLaMA, Gemini ва DeepSeekдаги халқаро-сиёсий тарафкашликнинг танқидий таҳлили журналнинг сунъий интеллект ва сиёсат муносабатларига ҳам алоҳида эътибор қаратганини кўрсатади.
✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Post #2107
762

- ⚡ 4
- ❤ 2
- 👏 1