Филимонов Георгий. «Мягкая сила» культурной дипломатии США: Монография. М.: РУДН, 2010. – 212 с.
АҚШ маданий дипломатиясининг «юмшоқ кучи»: Монография
Мазкур китобда АҚШнинг «юмшоқ куч» концепциясининг маданий-гуманитар жиҳатига, жумладан, унинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлган ташқи маданий сиёсатига алоҳида эътибор қаратилган. Муаллиф АҚШнинг ташқи маданий сиёсатини амалга оширишни икки йўналишда — расмий ва норасмий кўринишларда кўриб чиқишни таклиф этади. Асардан АҚШ маданий сиёсатининг тарихи, унинг илмий жамоатчилик томонидан ўрганилишидаги асосий тенденциялар, шунингдек, ушбу сиёсатнинг энг устувор тамойиллари, йўналишлари ва мақсадлари ўрин олган. Китобда АҚШ маданий дипломатиясининг бошқа давлатлар билан алоқаларга ҳамда умуман халқаро муносабатлар тизимига таъсир даражаси таҳлил қилинган. Унда ташқи маданий сиёсатни амалга ошириш усуллари, воситалари ва институтлари, оммавий маданиятни ёйиш жараёнида йирик бизнес ҳамда давлат манфаатларининг ўзаро нисбати кенг ёритилган. Халқаро муносабатлар, сиёсатшунослик, маданиятшунослик ва глобал жараёнлар билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мазкур асар муҳим манбалардан биридир.
✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
