1949 йил 7 октябрда Германиянинг советлар назоратидаги ҳудудида Германия Демократик Республикаси (ГДР) (немисча Deutsche Demokratische Republik, DDR) ташкил топди. Норасмий равишда Шарқий Германия деб аталган бу давлат 1990 йил 3 октябрга қадар, яъни 41 йил тўлишига тўрт кун қолгунча мавжуд бўлди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин Германия ғолиб давлатлар назоратидаги оккупация зоналарига бўлинган эди. Ғарб давлатлари ва Совет Иттифоқи ўртасидаги сиёсий зиддиятлар чуқурлашиши натижасида 1949 йилда икки алоҳида давлат — Германия Федератив Республикаси ва Германия Демократик Республикаси вужудга келди.
Бир халқнинг икки давлатда яшаши нафақат ҳудудий, балки сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий ажралишни ҳам англатар эди.
1989 йилда Берлин деворининг қулаши Германиянинг бирлашувига йўл очди. 1990 йил 3 октябрда Германия қайта бирлашди ва ГДР алоҳида давлат сифатида мавжудлигини тугатди.
✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
