🇷🇺 Мутахассислар фикрича, агар «Яндекс»нинг яна битта дата маркази ишдан чиқса, компания ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатиши мумкин. Чунки бундай ҳолатда унинг хизматлари ишлашини таъминлаш имконияти қолмайди.
«Яндекс» компаниясининг маълумотлар марказларига уюштирилган ҳужумлардан сўнг «Яндекс Пэй» тизимида юзага келган носозликлар кўплаб россияликларни ўз маблағларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилди. Айрим фойдаланувчилар барча жамғармаларини «Яндекс Пэй»да сақлаган. Бироқ бир неча кундан буён пулларини ечиб ололмаётгани сабабли улар жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда.
Айрим фуқаролар ҳатто озиқ-овқат харид қилиш учун ҳам пулсиз қолган. Энг жиддий муаммолардан бири эса бошқа банклардан олинган кредитлар ва ипотека қарзлари бўйича тўловларни ўз вақтида амалга ошириш имконияти йўқлигидир.
👉 @UnchaMuncha
Post #169693
26.6K

- ❤ 32
- 👍 14
- 👎 13
- 😢 5
- 🤬 4