❗️Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан берилди
Тошкент вилояти ҳокимининг фармойиши билан Пискент тумани ҳокими Музаффар Ариповга интизомий жазо қўлланилди. Ҳужжатда туман ҳокими давлат хизматчисининг касб этикасини бузгани қайд этилган.
Музаффар Арипов фермерларга ерини тортиб олишини айтиб, босим қилганди. Ҳоким уларга «ҳазиллашмасликни, ўйнашмасликни, ери нарида турсин, жонини суғуриб олишини» айтган.
👉 @UnchaMuncha
Post #169699
31.3K

- 😁 51
- 👍 26
- ❤ 13
- 🤬 7
- 😢 1