❗️Термизда 16 ёшли ўсмир ЙТҲга учради, синфдоши эса ҳалок бўлди
2026 йил 9 октябрь куни ярим тунда Термиз туманида 16 ёшли ўсмир онасига тегишли Cobalt автомашинасини катта тезликда бошқариб, ёритиш чироғи устунига урилган.
Оқибатда унинг 10-синфда ўқийдиган синфдоши воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ўсмир эса оғир аҳволда шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
⚖️ Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
👉 @UnchaMuncha
Post #169622
32.1K