Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича Бошқармаси томонидан ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда фирибгарлик билан боғлиқ жиноий ҳаракатга чек қўйилди.
Хусусан, жорий йилнинг 9 октябрь куни ўтказилган фаол тадбир натижасида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Энергосавдо филиали Бекобод шаҳар бўлими ходими П.Б. ҳудуддаги янги қурилган дўконни электр тармоғига улаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига дўкон эгасидан 5 миллион сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @UnchaMuncha
