“Халқ банки” АТ Бошқаруви раиси ўринбосари Ахмедов Хасанжон Мухамадович ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилди ва банк Бошқаруви аъзолигидан чиқарилди.
Ахмедов банкда муаммоли активлар билан ишлаш йўналишидаги таркибий бўлинмалар фаолиятига масъул бўлган.
Маълумот учун, аввалроқ бир нечта давлат банкларида — “Туронбанк”, “Микрокредитбанк” ва “Алоқабанк”да ҳам бошқарув раислари ўринбосарлари лавозимидан озод этилган эди. Бунга асос сифатида Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг 16 сентябрдаги топшириғи (кўрсатмаси) ҳамда Марказий банкнинг 4 сентябрдаги хати қайд этилган.
👉 @UnchaMuncha
