«Ўзбекистонда жамоатчилик фикри» энг кутилган савдо-кўнгилочар марказни аниқлаш мақсадида Telegram’да сўровнома ўтказди.
74 000 дан ортиқ фойдаланувчи қатнашган овоз бериш натижаларига кўра, 61% овоз тўплаган ETÉRA Mall ғолиб чиқди.
Broadway Plaza, Piramit Mall ва Jomiy Mall лойиҳалари мос равишда 19%, 12% ва 8% овоз билан 2-, 3- ҳамда 4-ўринларни эгаллади.
«Натижа, албатта, қувонарли ва ETÉRA Mall’нинг бўлажак ташриф буюрувчилари ишончи биз учун ҳамиша устувор. Бироқ бу ишончни оқлаш учун ҳозир бизга қурилиш жараёни ва ижарачилар билан ишлаш ҳам худди шундай муҳим. Асосий ижарачилар билан келишиб олдик, қолганлари билан эса иш олиб борилмоқда. Очилиш келаси йилда бўлади»,
– деди MANAR Development бош директори Даврон Файзиматов.
