Истеъмолчи ва тадбиркорларнинг кайфияти қандай?
2026 йилнинг учинчи чораги бўйича истеъмол ва бизнес кайфиятини ўрганиш бошланган. Ўтган чоракда истеъмолчигаям, тадбиркоргаям таъсир кўрсатадиган жуда кўп амалий ва ҳуқуқий ўзгаришлар юз берди. Уларнинг қайсидир бирлари кайфият ва режаларга ижобий таъсир этган бўлса, яна қайсидирлари салбий излар қолдирди.
Жавобларингиз иқтисодий жараёнларни чуқурроқ таҳлил қилишда ҳамда келгусидаги пул-кредит сиёсати бўйича қарорларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Дарвоқе, 2026 йилда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган Холл ва Вудфорд тадқиқотлари одамлар ва компаниялар қарор қабул қилишда фақат жорий шароитларга эмас, балки келажак ҳақидаги кутилмаларига ҳам таянишини ва бу омиллар ҳукуматлар ҳамда марказий банкларнинг барқарорлаштириш сиёсатига жиддий таъсир этишини кўрсатишган.
Сўровнома ҳаволаси: @kutilma_cbu_bot
Post #13482
14.8K