TGViewer
Channel Public Channel
🏛TARIX VA SAYOHAT🌍

🏛TARIX VA SAYOHAT🌍

@tarix_va_sayohat

O‘rganilmagan tarixiy fakt va manbalar, Siz borishni orzu qilgan go‘zʼal manzillar ushbu kanalimizda @TARIX_VA_SAYOHAT
Subscribers
4.63K
Photos
215
Videos
606
Links
8
Recent Posts 18 shown
Post #930 352
🇧🇹 БУТАН — БАХТНИ ДАВЛАТ ТАРАҚҚИЁТИ БИЛАН БОҒЛАГАН ҚИРОЛЛИК

🏔 Ҳимолай тоғлари бағрида, Ҳиндистон ва Хитой ўртасида жойлашган Бутан — қадимий анъаналари, тоғли табиати ва ўзига хос давлат сиёсати билан ажралиб турадиган мамлакат.

📜 Бутан тарихидан: XVII асрда Нгаванг Намгял мамлакатни бирлаштиришда муҳим роль ўйнаган. 1907 йилда Угьен Вангчук биринчи меросий қирол бўлди. 2008 йилда Бутан конституциявий монархия ва парламент демократиясига ўтди.

💎 Бутан ҳақида 5 та қизиқарли факт:

🔹 1. Ялпи миллий бахт. Бутан тараққиётни баҳолашда иқтисодий кўрсаткичлар билан бир қаторда аҳоли фаровонлиги, маданият, атроф-муҳит ва бошқарув сифатига ҳам эътибор қаратади.

🔹 2. Тоғ чўққиларига чиқиш тақиқланган. Бутанда 2003 йилдан буён тоғ чўққиларини альпинизм мақсадида забт этиш тақиқланган. Бироқ белгиланган йўналишларда тоғ сайрлари ва пиёда саёҳатларга рухсат берилади.

🔹 3. Ўрмонлар Конституция билан ҳимояланган. Мамлакат ҳудудининг камида 60 фоизи доим ўрмон билан қопланган бўлиши шарт.

🔹 4. Телевидение кеч кириб келган. Бутанда телевидение ва интернет хизматлари 1999 йил 2 июнда расман ишга туширилган.

🔹 5. «Йўлбарс уяси» монастири. Қоя бағрида, денгиз сатҳидан тахминан 3120 метр баландликда жойлашган Паро Такцанг Бутаннинг энг машҳур тарихий обидаларидан биридир.

🌿 Ўсимликлар дунёси. Бутаннинг тоғли ҳудудларида субтропик ўрмонлардан тортиб, баланд тоғ ўтлоқларигача бўлган турли табиий минтақалар мавжуд. Мамлакатда рододендронлар, орхидеялар ва игнабаргли дарахтлар ўсади.

🐅 Ҳайвонот дунёси. Бутан ўрмонлари ва тоғларида Бенгал йўлбарси, қор қоплони, қизил панда, Осиё фили ва бошқа ноёб ҳайвонлар учрайди. Мамлакат биологик хилма-хилликни муҳофаза қилишга катта эътибор қаратади.

🌍 Бутан тараққиётни фақат иқтисодий ўсиш билан эмас, балки аҳоли фаровонлиги, маданий мерос ва табиатни асраш билан ҳам боғлайдиган давлатлардан биридир.

📍 Бутан Қироллиги | Ҳимолай тоғлари

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • ❤ 7
  • 🔥 4
  • 😍 1
Post #929 359
📜 ФОИҚ АЛ-ХОССА — СОМОНИЙЛАР ДАВЛАТИНИНГ НУФУЗЛИ САРКАРДАСИ

💎
#Билармидингиз

⚔️ X аср охирида Сомонийлар давлати сиёсий ҳаётида Фоиқ ал-Хосса исмли саркарда катта нуфузга эга бўлган.

🌍 Айрим тарихий маълумотларга кўра, Фоиқ Андалусиядан (ҳозирги Испания ҳудуди) Византияга, кейин эса Бағдодга олиб келинган. Унинг исмига қўшилган «ал-Андалусий» нисбаси ҳам Андалусия билан эҳтимолий алоқасига ишора қилади. Бироқ унинг келиб чиқиши ва бу йўлни босиб ўтгани тўлиқ тасдиқланмаган.

🏛 Айрим манбаларда Фоиқнинг Аббосийлар халифаси саройидан Сомонийлар амири Нуҳ ибн Наср (943–954) хизматига ўтгани ҳақида маълумотлар учрайди.

⚔️ Фоиқ Сомонийлар саройида ҳарбий хизматчи бўлган. Кейинчалик юқори лавозимларга кўтарилиб, давлатнинг энг таъсирли саркардаларидан бирига айланган.

🏇 У Балх ва Термизда ҳокимлик қилган. 992 йилда Қорахонийлар ҳукмдори Буғрохон Бухорони вақтинча эгаллагач, Фоиқнинг ушбу шаҳарлардаги ҳокимлигини тасдиқлаган.

📜 996 йилда Фоиқ Қорахонийлар томонидан Самарқанд ҳокими этиб тайинланган.

⚔️ 999 йилда Фоиқ саркарда Бектузун билан биргаликда Сомонийлар амири Мансур II нинг тахтдан ағдарилишида иштирок этган.

⌛ Ўша йили Фоиқ вафот этган. 999 йил октябрда Қорахонийлар Бухорони эгаллаб, Сомонийлар сулоласининг Мовароуннаҳрдаги ҳукмронлигига барҳам берган.

📍 Бухоро | Сомонийлар давлати, X аср

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • ❤ 2
Post #928 532
🇷🇺 МОСКВА-СИТИ — 90-ҚАВАТДАН МОСКВА МАНЗАРАСИ

🏙 Москва-Сити — Россия пойтахтидаги замонавий осмонўпар бинолардан ташкил топган халқаро ишбилармонлик маркази.

📜 Мажмуани барпо этиш ғояси 1990-йиллар бошида пайдо бўлган. Қурилиш ишлари 1990-йиллар охирида бошланган.

🏗 «Федерация» мажмуасининг «Восток» минораси 373,7 метр баландликка эга. 2017 йилда қуриб битказилган ушбу бино ўз вақтида Европанинг энг баланд осмонўпар биноси бўлган.

🌆 90-қаватдан Москва шаҳрининг кенг панорамаси, атрофдаги осмонўпар бинолар ва пойтахтнинг узоққа чўзилган манзаралари намоён бўлади.

🛍 «Афимолл Сити» (AFIMALL City) — Москва-Сити ҳудудида жойлашган йирик савдо-кўнгилочар маркази. Унинг ички кўриниши ва савдо галереялари ҳам видеодан ўрин олган.

🎥 Ушбу видеодаги кадрларнинг бир қисми Москвага саёҳат давомида канал админи томонидан тасвирга олинган.

📍 Москва-Сити | Москва, Россия

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • ❤ 4
  • 👍 4
  • 🔥 3
Post #927 2.26K
🇷🇺 МОСКВА-СИТИ — МОСКВАНИНГ ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФАСИ

🏙 Осмонўпар бинолар, бетакрор меъморчилик ва баландликдан намоён бўлган Москва манзаралари!

🎥 Москва-Ситига саёҳатимиздан махсус видеолавҳа.

🌍 Келинг, Москвани биргаликда саёҳат қиламиз!

Тўлиқ видео «Тарих ва саёҳат» каналида!

Обуна бўлинг
:@Tarix_va_sayohat
  • 👍 6
  • 🔥 4
  • 😍 2
Post #925 2.87K
🇦🇲 АРМАНИСТОНДА ХАЛҚАРО ҲАВО ШАРЛАРИ ФЕСТИВАЛИ — 2026

🎈 Арманистонда «Discover Armenia from the Sky» («Арманистонни осмондан кашф этинг») халқаро ҳаво шарлари фестивали бўлиб ўтди.

📅 2026 йил 6–11 октябрь кунлари ўтказилган фестивалда Арманистон ва хорижий мамлакатлардан келган 20 га яқин ҳаво шари иштирок этди.

🌄 Фестиваль доирасида Ереван, Гарни ва Апаран ҳудудларида ҳаво шарлари парвозлари режалаштирилган.

🎥 Осмонга кўтарилган ҳаво шарлари Арманистоннинг тоғли манзаралари билан уйғунлашиб, томошабинларга гўзал лавҳаларни тақдим этди.

📍 Арманистон

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • 🔥 6
Post #924 1.26K
🇰🇷 СЕУЛДА ҲАНГИЛ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ДРОНЛАР ШОУСИ

🇰🇷 Жанубий Корея пойтахти Сеулда 9 октябрь — Ҳангил (корейс алифбоси) куни муносабати билан дронлар шоуси ташкил этилди.

📜 Ҳангил алифбоси 1443 йилда Чосон сулоласи ҳукмдори Буюк Сежонг ташаббуси билан яратилган ва 1446 йилда расман эълон қилинган.

✍️ Ўша даврда Кореяда асосан хитой иероглифларидан фойдаланилган. Уларни ўрганиш мураккаб бўлгани сабабли, оддий халқнинг савод чиқариши қийин эди.

👑 Қирол Сежонг халқнинг барча қатламлари осон ўрганиши ва ўз фикрини ёзма равишда ифодалай олиши учун янги ёзув тизимини жорий этган.

📅 Бугун Жанубий Кореяда 9 октябрь Ҳангил куни сифатида нишонланади.

📍 Сеул | Жанубий Корея

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • 👍 5
  • ❤ 3
  • 🔥 1
Post #923 1.09K
🇪🇬 🇺🇿 Ўзбекистонликлар 1 ноябрдан Мисрга бориш учун олдиндан виза олишлари шарт

Элчихона хабарига кўра, эндиликда саёҳатлар фақат туроператорлар орқали ташкил этилади.

Янги тартибга биноан, 40 ёшгача бўлган сайёҳлар мамлакатга фақат яқин оила аъзолари ҳамроҳлигида ва камида $5 минг нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса мустақил равишда, лекин камида $3 минг нақд маблағ билан киритилиши мумкин.

Чегарада меҳмонхона брони, телефон рақами ва маблағ тасдиғи талаб қилинади, сайёҳлик визасини бошқа турга ўзгартириб бўлмайди
.

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • 👍 3
  • 🤔 3
  • ❤ 1
Post #921 2.32K
🚣‍♀️ Британиялик эркак қайиқда иккита океанни бир ўзи сузиб ўтди

54 ёшли Дейв Белл Тинч ва Ҳинд океанлари орқали қарийб 28,7 минг км масофани 327 кунда босиб ўтди. У ушбу вақт давомида бирор марта қуруқликка тушмаган.

Саёҳатчи кунига 12 соатдан эшкак эшиб, овқатини ўзи тайёрлаган ва қайиғини таъмирлаб борган. Ҳозирда Белл жаҳон рекорди расман тан олинишини кутмоқда
.

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • 👏 23
  • ❤ 3
Post #920 1.33K
📺 «ТЕЛЕФОТ» — ТОШКЕНТДАГИ НОЁБ ИХТИРО

📡 XX аср бошларида Россия, АҚШ, Буюк Британия ва Японияда телевизион тасвирни узатиш бўйича турли тажрибалар олиб борилаётган эди. Дастлабки тизимларнинг кўпчилиги механик усулларга асосланган.

📜 1925 йилда Борис Грабовский, В. И. Попов ва Н. Г. Пискунов тасвирни электрон усулда узатиш ва қабул қилишга мўлжалланган «Радиотелефот» қурилмаси учун ихтиро аризасини топширди. 1928 йилда ихтирога №5592 патент берилди.

🎞 1928 йил 26 июлда Тошкентда Борис Грабовский ва Иван Белянский иштирокида ҳаракатланаётган инсон тасвирини электрон усулда узатиш ва экранда қабул қилиш бўйича муваффақиятли тажриба ўтказилди. Бу электрон телевидение тарихидаги энг илк муваффақиятли тажрибалардан бири ҳисобланади.

🏛 Бугун Ўзбекистон тарихи давлат музейида ушбу тарихга оид ноёб экспонатлар — 1928 йилги Тошкентдаги биринчи телевизор кинескопи, «Радиотелефот» схемаси ва ихтирога оид ҳужжатларни кўриш мумкин.

🎥 Видеодаги экспонатлар Ўзбекистон тарихи давлат музейида канал админи томонидан тасвирга олинган.

📍🏛 Ўзбекистон тарихи давлат музейи | Тошкент

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • 👍 4
  • ❤ 2
  • 😍 2
Post #919 986
🎥 📱«ТАРИХ ВА САЁҲАТ» — YOUTUBE’ДА!

🌍 Тарихий обидалар, саёҳат манзиллари ва ноёб лавҳаларни янада чиройли ва сифатли тарзда томоша қилинг!

▶️ YouTube каналимизга обуна бўлинг:
https://youtube.com/@tarix_va_sayohat
  • ❤ 5
Post #914 3.42K
🏙 ЕВРОПАДАГИ ЭНГ БАЛАНД БИНО — ЛАХТА МАРКАЗИ

🇷🇺 Санкт-Петербургда, Фин қўлтиғи соҳилида жойлашган Лахта маркази — замонавий меъморчилик ва муҳандисликнинг энг машҳур намуналаридан бири.

🏗 Баландлиги 462 метр, 87 қаватли Лахта маркази — Европадаги энг баланд бино. Баланд бинолар бўйича нуфузли халқаро ташкилот — Council on Tall Buildings and Urban Habitat (CTBUH) маълумотлар базасида ҳам Лахта маркази Европадаги энг баланд бино сифатида қайд этилган.

📜 «Лахта» нимани англатади?
Мажмуа номи у жойлашган тарихий Лахта ҳудуди номидан олинган. «Лахта» номи фин тилидаги lahti — «кўрфаз, қўлтиқ» маъносини англатувчи сўз билан боғлиқ. Бу ном ҳудуднинг Фин қўлтиғи соҳилида жойлашгани билан ҳамоҳанг.

🌀 Бинонинг энг ажралиб турадиган жиҳати — юқорига кўтарилган сари буралиб борувчи шакли. Минора асосидан чўққисигача қарийб 90 даражага бурилади.
Шиша фасад эса қуёш нурининг тушишига қараб турли тусда кўринади.

🔭 Лахта марказининг юқори қисмида, 365 метр баландликда,83–86-қаватларида Европадаги энг баланд кузатув майдончаси жойлашган.
У ердан Санкт-Петербург ва Фин қўлтиғининг кенг манзаралари очилади.

🎥 Видеодаги айрим ноёб кадрлар Санкт-Петербург сафари давомида канал админи томонидан тасвирга олинган.

📍 Лахта маркази | Санкт-Петербург | Россия

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • 👏 11
  • 🔥 3
  • ❤ 2
Post #913 1.07K
‼️ДАВОМ ЭТАМИЗ

«Кўп серияли махсус лойиҳа»

⚡️ САНКТ-ПЕТЕРБУРГ

Бирга тарихга саёҳат қиламиз!

Энг қизиқарли ноёб лавҳалар ҳали олдинда..

Обуна:
@TARIX_VA_SAYOHAT
  • 👏 5
  • ❤ 2
Post #912 1.64K
🌃 ШЭНЬЧЖЭНЬ — КЕЛАЖАКНИ ЭСЛАТУВЧИ ШАҲАР

🇨🇳 Хитой жанубида, Гонконг билан чегарадош Шэньчжэнь — мамлакатнинг энг замонавий ва тез ривожланган мегаполисларидан бири.

🏙 1980 йилда Шэньчжэнь Хитойнинг илк махсус иқтисодий зоналаридан бирига айлантирилди. Кейинги ўн йилликларда шаҳар жадал ривожланиб, миллионлаб аҳоли яшайдиган йирик иқтисодий марказга айланди.

💻 Бугун Шэньчжэнь технология ва инновациялар марказларидан бири сифатида танилган. Шаҳар осмонўпар бинолари, замонавий инфратузилмаси ва юқори технологияли саноати билан ажралиб туради.

🌃 Видеода — замонавий Шэньчжэнь шаҳрининг бетакрор манзаралари.

📍 Шэньчжэнь | Гуандун | Хитой

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • 👍 8
  • 🔥 2
  • ❤ 1
Post #911 5.6K
🍂 ОКТЯБРЬ ОЙИ ТАРИХИ — ДУНЁ ТАРИХИДАГИ МУҲИМ САНАЛАР

Октябрь ойи жаҳон тарихида сиёсий ўзгаришлар, урушлар, илмий ютуқлар ва янги давлатлар пайдо бўлиши билан боғлиқ кўплаб муҳим воқеаларга бой.

🗓 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни — 🇺🇿 Ўзбекистонда устоз ва мураббийларнинг меҳнати эъзозланадиган байрам. Барча устозларни байрам билан самимий муборакбод этамиз! 💐

🗓 1 октябрь 1949 йил — 🇨🇳 Пекинда Хитой Халқ Республикаси ташкил этилгани эълон қилинди.

🗓 3 октябрь 1932 йил — 🇮🇶 Ироқ Британия мандатидан чиқиб, Миллатлар Лигасига мустақил давлат сифатида қабул қилинди.

🗓 4 октябрь 1957 йил — 🚀 СССР дунёдаги биринчи сунъий Ер йўлдоши — «Спутник-1»ни фазога учирди. Бу воқеа космик даврнинг бошланиши сифатида тарихга кирди.

🗓 6 октябрь 1973 йил — 🇪🇬🇸🇾 Миср ва Сурия қўшинлари Исроил назоратидаги Синай яримороли ва Голан тепаликларида ҳарбий ҳаракатларни бошлади. Шу тариқа 1973 йилги Араб–Исроил уруши бошланди.

🗓 10 октябрь 680 йил — Карбало воқеасида Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺнинг набиралари Ҳусайн ибн Али ва унинг кўплаб яқинлари ҳамда тарафдорлари ҳалок бўлди. Карбало воқеаси ислом тарихида чуқур из қолдирган.

🗓 12 октябрь 1492 йил — ⛵ Христофор Колумб бошчилигидаги экспедиция Багама оролларидан бирига етиб борди. Бу воқеа Европа ва Америка ўртасидаги доимий алоқалар тарихида катта бурилиш бўлди.

🗓 14 октябрь 1066 йил — ⚔️ Гастингс жангида Нормандия герцоги Вильгельм қўшинлари Англия қироли Гарольд II қўшинларини мағлуб этди. Бу ғалаба Англиянинг нормандлар томонидан забт этилишида ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

🗓 19 октябрь 1812 йил — 🇫🇷 Наполеон қўшинлари Москвани тарк этиб, чекинишни бошлади. Кейинги оғир чекиниш унинг Россия юришини ҳалокатли якунга олиб борди.

🗓 21 октябрь 1989 йил — 🇺🇿 Ўзбекистонда «Давлат тили ҳақида»ги Қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Бугун 21 октябрь Ўзбекистонда Ўзбек тили байрами куни сифатида нишонланади.

🗓 23 октябрь 1942 йил — ⚔️ Миср ҳудудида Иккинчи Ал-Аламейн жанги бошланди. У Иккинчи жаҳон урушининг Шимолий Африка фронтидаги муҳим бурилишлардан бири бўлди.

🗓 24 октябрь 1945 йил — 🌐 БМТ Низоми кучга кирди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расман ташкил топди.

🗓 27 октябрь 1924 йил — 🇺🇿 СССР Марказий Ижроия Қўмитаси Ўрта Осиёдаги миллий-ҳудудий чегараланиш бўйича қарорларни тасдиқлади. Натижада Ўзбекистон ССР ва Туркманистон ССР, шунингдек бошқа миллий-маъмурий тузилмаларни ташкил этиш жараёнининг ҳал қилувчи босқичи амалга ошди.

🗓 29 октябрь 1923 йил — 🇹🇷 Туркия Республикаси эълон қилинди. Мустафо Камол Пошо республиканинг биринчи президенти этиб сайланди.

🗓 30 октябрь 1918 йил — 🇹🇷 Усмонийлар давлати ва Антанта ўртасида Мудрос сулҳи имзоланди. Келишув Усмонийлар давлатининг Биринчи жаҳон урушидаги ҳарбий иштирокини амалда якунлади ва 31 октябрдан кучга кирди.

📜 Октябрь ойида юз берган бу воқеалар турли даврларда дунё сиёсий харитаси, илм-фан ва халқлар тарихига катта таъсир кўрсатган.

💬 Октябрь ойида содир бўлган яна қандай муҳим тарихий воқеаларни биласиз? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • 👍 8
  • 👏 3
Post #910 1.96K
🏰 ҚАДИМИЙ МАРВНИНГ НОЁБ ЁДГОРЛИГИ — КАТТА ҚИЗ ҚАЛЪА

🇹🇲 Туркманистоннинг Мари вилоятидаги Қадимий Марв ҳудудида Катта Қиз қалъа жойлашган. Асрлар синовидан ўтган бу иншоот Қадимий Марвнинг энг машҳур ёдгорликларидан биридир.

🏜 Катта Қиз қалъа Қорақум чўли бағридаги Марв воҳасида жойлашган. Мурғоб дарёси сувлари бу ерда ҳаёт ва деҳқончилик учун шароит яратиб, Марвнинг минг йиллар давомида йирик шаҳар ва Буюк Ипак йўли марказларидан бири бўлиб ривожланишига имкон берган.

🕰 Археологик тадқиқотларга кўра, Катта Қиз қалъа VIII–IX асрларда барпо этилган бўлиши мумкин. Илгари унинг дастлабки босқичлари VI–VII асрларга оид деган қарашлар ҳам мавжуд бўлган.

🏛 Иншоот асосан хом ғиштдан қурилган. Унинг энг ажралиб турадиган жиҳати — ташқи деворларидаги баланд, ўзига хос бурмалар. Ички қисмида эса турли хоналар ва йўлаклар бўлган.

🏰 «Қиз қалъа» унинг дастлабки тарихий номи экани маълум эмас. Бу ном кейинги даврларда шаклланган. Археологик тадқиқотларда иншоот нуфузли кишилар учун қурилган йирик қароргоҳ сифатида талқин қилинади. Унинг аниқ кимга тегишли бўлгани эса ҳозирча маълум эмас.

🌍 Қадимий Марв тарихи 4000 йилдан ортиқ даврни қамраб олади. У асрлар давомида Марказий Осиёнинг муҳим шаҳарларидан ва Буюк Ипак йўлидаги йирик марказлардан бири бўлган.

👑 XI–XII асрларда Марв Салжуқийлар давлатининг пойтахти ва йирик сиёсий-маданий марказига айланган.

🌐 1999 йилда Қадимий Марв UNESCO Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Катта Қиз Қалъа ҳам ушбу тарихий-археологик ҳудуд таркибига киради.

🎥 Видеода — Қорақум чўли бағрида асрлар давомида сақланиб келаётган Катта Қиз қалъанинг ноёб манзаралари.

📍 Қадимий Марв | Мари вилояти | Туркманистон

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • 👍 12
  • ❤ 4
Post #909 2.88K
🌊 ОКЕАНЛАР — ЕРНИНГ УЛКАН «КИСЛОРОД ФАБРИКАСИ»

🌍 Ерда фотосинтез орқали ишлаб чиқариладиган кислороднинг тахминан ярми океанлар ҳиссасига тўғри келади. Бу жараёнда асосий ролни кўзга деярли кўринмайдиган фитопланктонлар — микроскопик сув ўтлари ва фотосинтез қилувчи бактериялар бажаради.

🔬 Фитопланктонлар қуёш нуридан фойдаланиб, карбонат ангидрид ва сувдан органик моддалар ҳосил қилади ҳамда кислород ажратади. Улар шу билан бирга океандаги озиқ-овқат занжирининг асосини ташкил қилади.

🦠 Энг қизиқ мисоллардан бири — Prochlorococcus номли жуда майда цианобактерия. NOAA маълумотига кўра, у бутун биосферада ишлаб чиқариладиган кислороднинг 20 фоизигача бўлган қисмига ҳисса қўшиши мумкин.

🌊 Аммо океанда ишлаб чиқарилган кислороднинг катта қисми денгиз организмларининг нафас олиши ва органик моддаларнинг парчаланиши жараёнида океаннинг ўзида яна истеъмол қилинади. Шунинг учун «биз нафас олаётган ҳар иккинчи нафас тўғридан-тўғри океандан келади» деган талқин илмий жиҳатдан соддалаштирилган ҳисобланади.

❗️Яна бир муҳим факт: Nature журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, 1960–2010 йиллар оралиғида дунё океанларидаги эриган кислороднинг умумий миқдори 2 фоиздан кўпроқ камайган. Олимлар буни, жумладан, сувнинг исиши натижасида кислород эрувчанлигининг пасайиши, океан айланишидаги ўзгаришлар ва биологик жараёнлар билан боғлайди.

🌎 Океанлар нафақат кислород ишлаб чиқаришда, балки Ер иқлими, углерод айланиши ва денгиз экотизимларининг барқарорлигида ҳам муҳим ўрин тутади.

✨ Кўзга кўринмайдиган митти организмлар сайёрамиздаги энг муҳим табиий жараёнлардан бирини амалга оширади.

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • ❤ 10
  • 👍 4
Post #908 2.53K
🏺 ТУРКИЯДА 3000 ЙИЛДАН ОРТИҚ ТАРИХГА ЭГА ТИНЧЛИК ШАРТНОМАСИНИНГ ЯНГИ ПАРЧАСИ АНИҚЛАНДИ

🇹🇷 Туркиянинг Чорум вилоятидаги қадимги Хаттуша шаҳрида топилган миххат ёзувли сопол лавҳа парчаси машҳур Кадеш тинчлик шартномаси нусхаларидан бирига тегишли экани аниқланди. Топилма қарийб бир йил давомида илмий ўрганилган.

📜 Кадеш тинчлик шартномаси милоддан аввалги XIII асрда Миср фиръавни Рамсес II ва Хетт подшоси Хаттусили III ўртасида тузилган. У тарихдаги энг қадимги маълум ёзма тинчлик шартномаларидан бири ҳисобланади.

🤝 Шартномада тинчлик, ўзаро ҳужум қилмаслик, бир-бирига ёрдам бериш ва қочиб ўтган шахсларни қайтариш каби мажбуриятлар белгиланган.

🔎 Янги аниқланган парчада эса бир давлатдан иккинчисига қочиб ўтган одамларга қандай муносабатда бўлишга оид қоидалар сақланиб қолган. Матннинг ўқиш мумкин бўлган қисмларида Миср ва Хатти ерларидан қочган кишилар ҳамда уларнинг уйларини вайрон қилмаслик ҳақидаги жумлалар учрайди.

🏛 Кадеш шартномасининг аккад тилидаги бошқа сопол лавҳа парчалари Хаттушада 1906–1912 йилларда ҳам топилган. Улар бугун Истанбул, Анқара, Берлин ва Санкт-Петербургдаги музей коллекцияларида сақланади.

🌍 Шартноманинг мисдан ишланган нусхаси БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида ҳам намойиш этилади. Уни Туркия 1970 йилда БМТга тақдим этган.

🏺 3000 йилдан ортиқ вақт аввал тузилган бу шартнома қадимги давлатлар ўртасида тинчлик ва дипломатик муносабатлар ёзма келишувлар билан тартибга солинганининг муҳим тарихий далилидир.

📍 Хаттуша | Чорум | Туркия

Обуна бўлинг:
@Tarix_va_sayohat
  • ❤ 11
  • 👏 6
Older posts →

About this channel

How can I read @tarix_va_sayohat without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for 🏛TARIX VA SAYOHAT🌍: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does 🏛TARIX VA SAYOHAT🌍 have?
🏛TARIX VA SAYOHAT🌍 (@tarix_va_sayohat) has 4.63K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does 🏛TARIX VA SAYOHAT🌍 know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →