TGViewer
Tahrir.uz📝 Tahrir.uz📝 @tahrir_uz · 1.44K subscribers
Post #78 2.02K
Ҳокимиятми ёки ҳокимлик?

Ҳозир айрим ҳамкасбларимиз тайёрлаган материал (кўрсатув ёки эшиттириш)ларда ҳокимлик тушунчасининг ҳокимият тарзида талқин этилганига гувоҳ бўламиз. Масалан, «Юнусобод ҳокимиятида ўтказилган йиғилишда...» сингари. Бир эшитганда хатоликдек туюлмайди, лекин ўйлаб кўрилса, тўғри эмаслиги равшан бўлади.
Ҳокимият деганда давлат бошқаруви, бирор томон қўлидаги сиёсий куч тушунилади. Масалан, Ўзбекистонда учта ҳокимият бор: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти. Ҳокимлик эса шу кучнинг муайян таъсир доирасини ифода этувчи тузилма. Шунинг учун хабар ёки репортаж тайёрлаганда ҳокимлик ва ҳокимият сўзларини тўғри қўллаш керак.
  • 👍 1
More from @tahrir_uz
  1. Jun 21, 2026Одамлар олдида, давраларда ёки ёлғиз қолиб ўқиладиган шеърлар бўлганидек, худди шундай таҳ…
  2. Jun 21, 2026#таҳрирдан_ташқари_фикрлар Усмон Азимнинг шу шеърини жуда яхши кўриб эшитаман, жўшиб ёддан…
  3. May 18, 2026#билиб_олинг Ҳурматли муҳаррирлар, кеч бўлса-да, соатларни тўғрилаб оламиз! Хабарингиз бор…
  4. Apr 29, 2026#хазина Қардошларимиз тилини қандай қўрияпти? Замонавий одамнинг диққати пасайиб кетгани е…
  5. Apr 26, 2026Бу реклама эмас, тарғибот. Илмга, оламни англашга тарғиб. Фарзандингизга меҳрингизни изҳор…
  6. Apr 19, 2026Оғриқ А.НАВОИЙ КИМ? З.М.БОБУР-ЧИ? Бизга ўрис тилидан ўтган энг ёмон одатлардан бири кишила…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →