Оғриқ
А.НАВОИЙ КИМ? З.М.БОБУР-ЧИ?
Бизга ўрис тилидан ўтган энг ёмон одатлардан бири кишиларнинг исмини тўлиқ ёзмасдан, бош ҳарфи билан беришдир. Ўрислар А.С.Пушкин деяверади, тилининг, элининг табиати шуни кўтаради, биз нима учун улардан андоза олишимиз керак? Масалан, Навоий бобонинг муборак исми Алишер, асло А нуқта эмас. Ёки тарихда З нуқта М нуқта Бобур деган зот ҳам ўтмаган. У кишининг қутлуғ номи Заҳириддин Муҳаммад Бобур.
Бу-ку майли, ба'зан А.Темур, А.Р.Беруний деган чўлтоқ номларни ҳам ўқиб қоламиз. Бу улуғларимизга нисбатан ҳақоратдан бошқа нарса эмас.
Бу ҳолат бизда ан'ана даражасига етган, ундан бирданига воз кечиш қийин. Шунинг учун аста-секин бўлса ҳам, бу одатни йўқотишимиз керак.
Инсоннинг ўзи ҳам, исми ҳам табаррук. Ўзини ҳурмат қилган одам бир ҳарф билан ифодаланишни истамайди. Масалан, мен Э. эмасман, Элмуродман. Сиз ҳам бир ҳарф эмассиз, гўзал исмингиз бор. Ўзлигимизга қайтайлик, биродар.
https://t.me/Eshmonmalla
Post #569
1.18K