Daily Sabah хабарига кўра, Германия ҳукумати 14 октябрь куни ширин ичимликларга янги солиқни маъқуллади. У 2027 йил 1 июлдан кучга кириши керак, аммо аввал парламент тасдиғидан ўтиши лозим. Тушум мажбурий тиббий суғурта бадалларини барқарор сақлашга сарфланади.
Солиққа тортилади: лимонад, муздек чой, энергетик ичимлик, шакар қўшилган шарбатлар
Тортилмайди: тоза мева шарбати, ширинлаштирувчили «зеро» ичимликлар
Кутилаётган тушум: 2027 йилда 690 млн, 2028 йилда 925 млн евро
Бу Ўзбекистонга қандай тегишли?
Чегара бир хил: 100 мл да 5 г. Ўзбекистондаги лойиҳада ҳам рангли огоҳлантириш шундан бошланади. Германия солиқ, Ўзбекистон ёрлиқ орқали шакарни камайтиришга ундайди. 1) Ёрлиқда 100 мл даги шакарга қаранг. 2) 5 г дан кўп бўлса, уни ҳар кунги ичимлик қилманг. 3) Сув ва шакарсиз чой энг арзон муқобил.
📷 Сурат: Daily Sabah
Манба: Daily Sabah
💧 Suv haqida
