TGViewer
Channel Public Channel
Smart mahalla - Смарт маҳалла

Smart mahalla - Смарт маҳалла

@smartmahallauzz

Smart Mahalla — mahalla hayotini raqamlashtirish, islohotlar va innovatsion g‘oyalar manbai.

📍Hamkorlik: @mahallani_admini
Subscribers
64.2K
Photos
2.6K
Videos
1.3K
Links
1.7K
Recent Posts 19 shown
Post #4444 1.73K
❗️Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди - камида 680 минг сўм қолиши шарт!

Марказий банк тижорат банкларининг кредит ёки кафиллик қарздорлиги бўйича қарздорнинг розилигисиз (акцептсиз) карталардан пул ечиб олиш тартибига муҳим чеклов киритди.

Нима ўзгармоқда?

Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган янги қарорга мувофиқ, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги талаб белгиланди:

• Кредит ёки кафиллик шартномаларига асосан мижознинг топшириғисиз унинг барча банк карталаридан пул маблағлари ечиб олинаётганда, ҳисобварақларда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) камида ярми миқдоридаги маблағ қолдирилиши шарт.

• Бошқача айтганда, банк картадаги ҳамма пулни «нолга тенглаштириб» ечиб олишга ҳақли эмас — фуқаронинг бирламчи эҳтиёжлари учун ҳисобда камида 0,5 МҲТЭКМ миқдорида дахлсиз қолдиқ сақланиши керак.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 7
  • 😁 3
Post #4443 2.52K
Хафа бўлиш йўқ кўрсатуви ижодкорлари Санжар Пардаев билан Аброр Бахтиёрович касалхонага Ахрор Қўшматовни кўргани келишди 👏

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 2
Post #4442 5.19K
#ТЕЗКОР
⚡️Катта эҳтимол билан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич янги ташкил қилинган Таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • 👍 18
Post #4440 5.12K
‼️🚨🤲ХОРАЗМДА ҲАМШИРАГА ШИЛҚИМЛИК ҚИЛГАН ШИФОКОР 3 СУТКАГА ҚАМАЛДИ

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори ҳамкасби бўлган ҳамширага шаҳвоний мазмундаги SMS-хабарлар юборгани учун маъмурий қамоққа олинди.

Маълум қилинишича, воқеа 2026 йил 23 сентябрь куни шифокор навбатчиликда бўлган вақтда содир бўлган. Ҳамшира ва унинг турмуш ўртоғи номаълум рақамдан келган хабарлар юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган.

⚖️Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди шифокорни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41¹-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топиб, 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
Post #4439 4.89K
🔴Бухоро 2027 йилда МДҲ саммитига мезбонлик қилади

✔️Ташкилотга раислик Ўзбекистонга ўтказилади

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммити 2027 йил 8–9 октябрь кунлари Бухорода, Ўзбекистон раислигида ўтказилади.

Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев 9 октябрь куни Туркманистоннинг Аваза ҳудудида маълум қилди.

МДҲга раислик 2027 йил 1 январдан Туркманистондан Ўзбекистонга ўтади. Ҳозир ташкилотга Туркманистон раислик қилмоқда.

Ўзбекистон Ҳамдўстликка иккинчи марта раислик қилади. Мамлакат илк бор 2020 йилда, коронавирус пандемияси даврида ушбу вазифани бажарган.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 5
  • 👍 2
Post #4437 6.15K
#ДАҲШАТ
‼️Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд аэропортида Ҳусийлар томонидан отилган баллистик ракета самолётларга келиб урилди.

⚠️Умра қилаётган ёки умрага бормоқчи бўлган яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўйинг!

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 8
Post #4436 5.63K
💍 Ўзбекистонда 700 га яқин аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурган

Статистика қўмитасига кўра, жорий йилнинг дастлабки 6 ойида мамлакатда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.

Тўй қилган хотин-қизларнинг 49 280 нафари 20–30 ёш, 32 902 нафари 20 ёшгача, 7 570 нафари 31–40 ёш ва 2 562 нафари 41 ёшдан ошганларни ташкил этган.

Никоҳланувчи аёлларнинг 694 нафарини эса 50 ёш ва ундан катталар ташкил этган.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 8
Post #4435 5.59K
“Ерингиз тугул жонингизни суғуриб оламан” – Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказди
 
Туман ҳокими Музаффар Арипов ўзи ўтказган йиғилишда фермерларни "картошка экмаса ерини тортиб олиши" билан қўрқитиб, босим қилган. Залда туман прокурори ва ИИБ бошлиғи ҳам бўлган.   
 
“Топшириқни қилиб қўйинг. Ерини олишимга мажбур қилишади, кейин эшигим тагида ётади итга ўхшаб”, деган ҳоким фермерларга қарата.
 
Шунингдек, ҳоким фермерларга "ҳазиллашмасликни, ўйнашмасликни, ери нарида турсин, жонини суғуриб олишини" айтган. Фермерлар йиғилишга телефонлари олиб қўйилган ҳолда киритилган.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 5
  • 😁 3
  • 🔥 1
Post #4434 7.01K
🚲 Бухорода ободонлаштириш ходимларига велосипедлар топширилди

Чиқиндиларни бошқариш агентлигига кўра, совғалар Экология қўмитаси раисининг топшириғига биноан берилган.

Қайд этилишича, тадбир ходимларни қўллаб-қувватлаш учун қилинган.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 10
  • 👍 4
Post #4433 6.47K
#АНА_ХОЛОС
⚡️Киберҳужум орқали ўзбекистонликларнинг 1 трлн сўми ўзлаштирилди😨

2026 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 69 мингдан ортиқ кибержиноятлар содир этилган. Бу ҳақда айни пайтда Контент марказида ИИВ томонидан бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

“Кибержиноятлар сабаб фуқароларнинг 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлари ўғирланган. Шундан 210 млрд сўми эгаларига қайтарилган”, - деди Вазирликнинг Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Саъдуллаев.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 6
Post #4432 6.86K
⚡️Кексаларга поезд чипталари учун 20 фоиз чегирма берилади.

Чегирма фақат “Афросиёб”га амал қилмайди.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 4
  • 👍 3
Post #4431 6.96K
#Ана_бўлмасам
⚡️Хитойлик раҳбар аёл ишчилари ишга скутерда совқотиб қатнашига раҳми келганидан уларга биттадан BMW совға қилди.

Раҳбар ходимларини автосалонга олиб бориб, уларнинг ҳар бирига қиймати 45,000 доллар бўлган янги BMW калитларини топширган.

Ишхона группаларига юбориб қўямиз.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • 👍 26
  • 🔥 5
  • ❤ 3
  • ⚡ 2
Post #4430 5.92K
Тошкент вилоятида 600 тупга яқин дарахт ноқонуний қўпориб ташланди

Тадбиркор экологларнинг талабини эътиборсиз қолдириб, дарахтларни булдозер билан қўпориб ташлаган ва табиатга 1,7 млрд сўмлик зарар етказган. Ўрганиш ишлари вақтида эса экополициячиларга қаршилик кўрсатган.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 1
  • 👍 1
Post #4427 5.71K
Покистон ҳусийларга қарши ҳарбий амалиётларга қўшилди

Покистон Саудия Арабистони томонида Ямандаги ҳусийларга қарши ҳарбий амалиётларда иштирок эта бошлагани хабар қилинмоқда.

Покистоннинг юқори мартабали ҳарбий амалдори мамлакат қирувчи самолётлари Ямандаги ҳусийлар позицияларига ҳаво зарбалари беришда қатнашганини билдирган.

Таҳлилчиларга кўра, Покистон Саудия Арабистони ҳудудига тахминан 8 минг ҳарбий хизматчи жойлаштирган бўлиши мумкин. Бироқ жорий ҳарбий контингентнинг аниқ сони расман очиқланмаган.

Покистон мудофаа вазири аввалроқ мамлакат ҳарбийлари асосан разведка ва ёрдамчи вазифаларни бажараётганини, бевосита жангларда эса Саудия кучлари иштирок этаётганини таъкидлаган.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 7
Post #4426 5.79K
⚡️Хашимова Дилдора Хуррамовна Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Д.Хашимова бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

2000–2021-йилларда Д.Хашимова солиқ органлари тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. 2021–2025-йилларда эса Солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — раиснинг матбуот котиби лавозимида фаолият юритган

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 8
  • 👍 1
Post #4425 5.8K
Твиттер фойдаланувчиларидан бири Ўзбекистондаги юқумли касалликлар шифохонасида ўлатни аниқлаш учун лаборатория ва захира ётоқхоналари ташкил этилганини ёзмоқда.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 4
  • ⚡ 1
Post #4424 6.14K
Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё етакчилари Маслаҳат учрашувидаги нутқидан асосий фикрлар

📌 XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш мақсадида Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани тузиш жараёнларининг якунланиши тарихий воқеа бўлди;

📌 Марказий Осиё ва қўшни минтақалар ўртасидаги ҳамкорликнинг навбатдаги босқичини белгилаб олиш керак;

📌Давлатлар билан одатдаги савдо-сотиқ қилиш энди етарли эмас, биргаликда якуний маҳсулот яратиш лозим. “Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” формуласи қандай маррага интилиш кераклигини яхши ифодалайди.

📌Минтақа глобал савдонинг қуруқликдаги энг муҳим йўналишларидан бирига айланиши мумкин.

@smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг
  • ❤ 9
Older posts →

About this channel

How can I read @smartmahallauzz without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Smart mahalla - Смарт маҳалла: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Smart mahalla - Смарт маҳалла have?
Smart mahalla - Смарт маҳалла (@smartmahallauzz) has 64.2K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Smart mahalla - Смарт маҳалла know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →