#Сийрат
Роҳматан лил оламийн
Америкалик тарихчи, файласуф ва кўп томлик «Цивилизация тарихи» асари муаллифи Уилл Дюрант (Will Durant 1885-1981) шундай дейди:
«Агар биз тарихдаги шахсларнинг буюклигини уларнинг инсониятга кўрсатган таъсирининг кўлами билан ўлчайдиган бўлсак, Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихнинг энг буюк шахсларидан биридир. У ўз зиммасига жоҳилият ва иссиқ саҳро ичида тарқоқ яшаётган мутаассиб қабилаларни бирлаштириш ва уларни юксалтириш вазифасини олди ва буни мукаммал даражада уддалади.
У қисқа фурсат ичида нафақат янги диний ақидани, балки асрлар давомида яшаб келаётган маданият ва сиёсий тизимни буткул ўзгартирган кучли ижтимоий низомни барпо этди. Инсоният тарихида диний, сиёсий ва маънавий раҳбарликни худди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек ўз вужудида мукаммал бирлаштира олган ва бутун бир дунёнинг ривожланиш йўналишини ўзгартириб юборган иккинчи бир шахсни топиш қийин».
🔗 Тўлиқ ўқиш
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Post #2991
909

- ❤ 8
- 👍 2