Самарқанд шаҳридаги Ширин шаҳарчасини барпо этиш дирекциясида “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда
Унда танловнинг туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлган нуронийлар "Таништирув", "Ёшлар бизнинг келажагимиз”, "Нуронийлар беллашуви” шартлари бўйича маҳалласида "Бир нуроний ўн ёшга масъул" тамойили асосида амалга оширган ишларини намойиш этмоқда.
Тадбир аввалида «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Шуҳрат Негматов сўзга чиқиб, ушбу танлов нуронийларни жамият ҳаётига янада фаол жалб қилиш, уларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва ижтимоий фаоллигидан ёшлар тарбиясида кенг фойдаланишга хизмат қилишини таъкидлади.
🌍 Web-sayt| 📱 Telegram| 📱 YouTube
📱 Instagram| 📱 Facebook| 📱 Facebook
Post #46990
1.28K









- 👍 1