📍Замонавий махсус техникалар келтирилди
“Мароқанд обод” ДМ томонидан санитар тозалаш хизматлари сифатини такомиллаштириш, сифат ва самарадорликни янада ошириш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида, замонавий махсус техника ва технологиялар харид қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда корхонага лизинг асосида Тошкентдаги "KRANTAS" MChJ томонидан ишлаб чиқарилган, 2 та 20 тонна yuk ko‘tarish sig‘imiga ega махсус техникалар, 6 та 20 куб ҳажмдаги махсус чиқинди контейнерлари харид қилинди.
Мазкур контраст чиқинди контейнерлари юридик ташкилотлар ва бюджет корхоналарига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Улар Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази Самарқанд филиали, Сиёб деҳқон бозори, мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилотларига ўрнатилди.
Шаҳримизнинг санитар ҳолатини яхшилаш юзасидан замонавий махсус техникалар харид қилиш орқали корхонанинг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш белгиланган.
“Мароқанд обод” ДМ ахборот хизмати


