🕌 ҲАР ЖУМА — ҚАБРИСТОНЛАР ОБОДЛИГИ ВА ОЗОДАЛИГИ ЙЎЛИДА!
📌Янги Наманган туманидаги «Мангулик» қабристонида вилоятдаги барча қабристонларни ободонлаштириш, озода ва тартибли ҳолатда сақлаш ҳамда бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида тақдимот ўтказилди.
⏺Тадбирда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Хотамов Жамшед Мухтарович, Наманган вилояти бош имом-хатиби, Уламолар кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов, шунингдек, тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамда шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари иштирок этдилар.
🎤Абдуллоҳ домла Саматов сўзга чиқиб, марҳумларни хотирлаш, уларнинг ҳаққига дуо қилиш, қабристонларни озода ва обод сақлаш ҳамда аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишнинг маънавий аҳамиятини таъкидладилар. Шунингдек, қабристонларни ободонлаштириш, тозалик ва тартибни таъминлаш хайрли ва савобли ишлардан эканини қайд этиб, барчани бу борадаги амалий ишларга фаол ҳисса қўшишга чақирдилар.
⏺Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, «Нуроний» жамғармаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлигининг шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарлари ҳамда бошқа масъуллар томонидан қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва аждодлар хотирасига ҳурмат анъаналарини мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
✅Тадбир якунида вилоятдаги барча қабристонларда ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш, ҳудудларни озода сақлаш ва бу борада ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
⏺Қабристонлар ободлиги — аждодлар хотирасига эҳтиром ва миллий қадриятларимизга садоқат ифодасидир!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube









