#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп истиғфор айтишлари.
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: "والله إنى لأستغفرالله و أتوب إليه فى اليوم أكثر من سبعين مرة" رواه البخاري
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим: "Аллохга қасамки, мен кунда етмиш мартадан кўпроқ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан".
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Аллоҳ таъолонинг азамати ва қудрати ҳақида бандада қай даражада шуъур ва ҳис бўлса, у шу даражада ўзини ўзи бандалик ҳақларини адо қилишда ожиз деб билади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда бу нарса энг мукаммал даражада эди, шунга кўра, бандалик ҳаққини тўлиқ адо қила олмаслик ҳисси, У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламда устунроқ эди. Шунинг учун У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қайта-қайта ва узлуксиз тавба қилар ва истиғфор айтар эдилар ҳамда уни изҳор қилиб, умматга таълим берар эдилар.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Post #97617
3.6K