#кун_ояти
"Бас, юз ўгириб кетсалар, сен, «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унга таваккал қилдим, у улуғ аршнинг Роббисидир»,-дегин".
(Тавба сураси, 129-оят).
Тафсир: Яъни Эй Пайғамбар, агар сен динга даъват қилаётган одамлар чақириғингни қабул қилмай юз ўгириб кетсалар, сен
🔹«Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли».
Аллоҳдан ўзганинг менга кераги йўқ. Сизларнинг ҳаммангиз, битта ҳам қолмай, юз ўгириб кетсангиз ҳам заррача зиёни йўқ, Аммо билиб қўйинглар, юз ўгириб қаёққа ҳам борасизлар?! Ахир,
🔹«Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ»,
Шунинг учун ҳамма фақат Унгагина ибодат ва қуллик қилмоғи лозим. Сиз нима қилсангиз қилаверинг, аммо мен
🔹«Унга таваккал қилдим»,
Чунки...
🔹«У улуғ аршнинг Роббидир», дегин».
қолганини Аллоҳнинг Ўзи билади.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Post #97641
3.82K
- 👍 5