МАЙЙИТНИ ЎПИШ МУМКИНМИ?
#жаноза
❓1891-САВОЛ: Маййитни ўпиш мумкинми? Яқинда шундай ҳолатга гувоҳ бўлиб қолдим. Бир отахон вафот этганида фарзандлари ўпиб, видолашишди.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзандлар марҳум ота-онасини, ота-она ҳам марҳум ўғил ё қизини ушлаши, ўпиши жоиз.
Шунингдек, эркак эркак маййитни ва аёл аёл маййитни ўпиши жоиз.
Лекин эр вафот этган хотинини ушлаши ва ўпиши жоиз эмас. Чунки хотиннинг ўлими сабабли эр ва хотин ўртасидаги никоҳ тугайди.
Аммо эр вафот этганда хотини уни ушлаши ва ўпиши дуруст бўлади, чунки то идда тугамагунча улар ўртасида никоҳ боғи сақланиб туради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
Post #97567
3.15K