УМР ДОНОЛАР ТАСАВВУРИДА.
Бир донишманд бўш кўзани олди ва уни оғзигача тошчалар билан тўлдирди. Шогирдларига савол берди: “Айтингларчи, менинг кўзачам тўлдими?” Унга жавоб беришди: “Ҳа тўлди”. Шунда донишманд нўхат тўла банкани олди ва ичидагини кўзага тўкиб бўшатди. Нўхат тош ораларидаги бўш жойларни эгаллади. Донишманд иккинчи саволни берди: “Энди кўзача тўлдими?” Ўқувчилар яна тасдиқлашди. Энди донишманд қумли қутичани олди ва уни ҳам кўзачага солди. Қум нўхат ва тошлар орасидан сизиб ўтди, бутун бўш жойни эгаллади. Донишманд яна бир марта шогирдларидан кўзача тўлдими, йўқми, деб сўради. Шогирдлар “ҳа”, дейишди ва кулишди. Донишманд айтди: “Мен сизларга тушунтиришни хоҳлар эдим: кўза – бу сизларнинг ҳаётларингиз, тошлар – ҳаётнинг энг асосийлари: болалар, дўстлар, саломатлик. Нўхат- ёқимли, лекин унча ҳам муҳим бўлмаган жиҳатлари: уй-жой, иш, машина, қимматбаҳо буюмлар ва ҳоказо. Қумлар эса ҳар бир инсон ҳаётини тўлдириши мумкин бўлган майда-чуйдалар. Агар кўзани аввал қум билан тўлдирилса, тошлар у ёқда турсин нўхатга ҳам жой қолмасди.”
Умр ҳам худди шундай: агар арзимайдиган нарсаларга сарфланса энг асосийсига вақт қолмайди.
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Post #97502
2.69K