TGViewer
Ravza.uz | Rasmiy kanal Ravza.uz | Rasmiy kanal @ravza_uz · 17.2K subscribers
Post #97314 2.57K

Forwarded from Muslim.uz

#xabar #muftiy #diniy_talim #tahlil #vazifalar
🗣ДИНИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, ЯНГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

⏺7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тизимдаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари жамоалари иштирокида кенгайтирилган масофавий йиғилиш бўлиб ўтди.


✅ Мажлисда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, муфтий ўринбосарлари, тегишли бўлимлар бошлиқлари, ҳудудий бош имом-хатиблар, таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилар қатнашди.

🌙 Муфтий ҳазратлари дастлаб Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига кўрсатилаётган юксак эътибор, устоз-мураббийларни қўллаб-қувватлаш, соҳада кечаётган ижобий ўзгаришлар ва салмоқли натижаларга тўхталдилар. Жумладан, таълим муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, педагогларга яратилаётган шароитлар туфайли тизимнинг илмий салоҳияти муттасил ошиб бораётгани, ўқитувчиларнинг хорижий олийгоҳларда тажриба орттириш амалиёти йўлга қўйилгани ҳамда соҳа ривожига катта миқдорда маблағлар йўналтирилаётгани алоҳида эътироф этилди.


📖 Шу билан бирга, жорий ўқув йилида таълим сифатини янги босқичга кўтариш бўйича устувор вазифалар белгиланди. Диний таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланиб, унинг ижроси қатъий назоратга олингани айтиб ўтилди.

📊Хусусан, тизимда “Сифат индекси”ни амалиётга татбиқ этиш, ҳар йили барча таълим даргоҳларидан педагогларни хорижга малака оширишга юбориш, 5 йиллик илмий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш, илғор тажрибаларни республика миқёсида оммалаштириш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш вазифалари юклатилди.


💬Йиғилиш давомида фаолиятда учраётган айрим камчиликлар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилди.

💬 Кун тартибидаги масалалар юзасидан профессор-ўқитувчилар ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирди.

✅Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш якунида белгиланган вазифалар диний таълим тизимида илмий-педагогик жараёнларни янада жонлантириш, малакали диний кадрларни тайёрлаш борасида тегишли қарорлар қабул қилинди.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
  • 👍 2
More from @ravza_uz
  1. Oct 9, 2026🌤 Ассалому алайкум. ЖУМА ТОНГИ муборак бўлсин ✨Ушбу кунимизни Яратгам эгам барчамизни мех…
  2. Oct 9, 2026Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун Жума 09 Октябр, 2026 мелодий 28 Ра…
  3. Oct 8, 2026#Yangiliklar Pop tumanida yangi xonaqoh foydalanishga topshirildi Pop tumanidagi “Imom Zay…
  4. Oct 8, 2026Post #97351
  5. Oct 8, 2026Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 🌙 ✨💐 Саййид-ул айём ҳажжул Масокин бўлмиш…
  6. Oct 8, 2026Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! •••••┄┄┄┄༻❅…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →