TGViewer
Ravza.uz | Rasmiy kanal Ravza.uz | Rasmiy kanal @ravza_uz · 17.2K subscribers
Post #97247 3.16K
#xabar #fatvo #ulamolar_kengashi #manzil #musofir
🌍 УЛАМОЛАР КЕНГАШИ ЯШАШ ЖОЙИНИ ЎЗГАРТИРИШГА ДОИР ФАТВО ЭЪЛОН ҚИЛДИ

⏺بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسولنا محمد وعلى آله واصحابه اجمعين


📃 Кишининг туғилиб ўсган жойидан бошқа жойга кўчиши ҳақида
ФАТВО

 
Киши ўзи туғилиб ўсган жойидан бошқа шаҳар ёки қишлоққа бутунлай кўчиб кетса ва умрининг охиригача шу жойда яшаб қолишни қасд қилса, унинг туғилиб ўсган жойи асл ватанликдан чиқадими ёки чиқмайдими, деган масалани пухта ўрганган уламоларимиз айтадиларки, агар бошқа жойга кўчиб кетган кишининг туғилиб ўсган жойида бирор-бир кўчмас мулки, аёли ёки фарзанди қолмаса, унинг биринчи ватани асл ватанликдан чиқади ва у жойга 15 кундан кам муддатга борса, мусофир ҳисобланади. Шунинг учун у жойда намозларни қаср қилиб ўқийди. Аммо кишининг туғилиб ўсган жойида кўчмас мулки, уй-жойлари, аёли ёки фарзандлари қолган бўлса, бошқа жойга бутунлай кўчиб кетиши билан унинг туғилиб ўсган жойи асл ватанликдан чиқмайди.

 “Мухтасарул виқоя” китобида қуйидаги матн келтирилган:

ويُبْطِلُ الوَطَنَ الأَصْلِيَّ مِثْلُهُ
“Аслий ватанни ўзига ўхшаши бекор қилади”.

Ушбу матннинг шарҳида Аллома мулла Али қори роҳматуллоҳи алайҳ бундай деган:

وَهٰذَا إِذَا لَمْ يَبْقَ لَهُ فِي الْوَطَنِ الْأَوَّلِ أَهْلٌ أَيْ تَعَلُّقٌ مِنْ زَوْجٍ، أَوْ وَلَدٍ، أَوْ زِرَاعَةٍ، أَوْ نَحْوِهَا. وَأَمَّا إِنْ كَانَ لَهُ فِيهِ أَهْلٌ فَإِنَّهُ لَا يَبْطُلُ، وَبِأَيِّهِمَا دَخَلَ يُتِمُّ الصَّلَاةَ مِنْ غَيْرِ نِيَّةِ الْإِقَامَةِ
“
Бу (яъни аслий ватанни ўзига ўхшаши бекор қилиши) қачонки, унинг аввалги ватанида хотини, фарзанди, зироати (деҳқончилик қиладиган ери) ёки шунга ўхшаш унга боғлиқ нарсалар (уй-жойи, кўчмас мулки, боғ-роғи кабилар) қолмаган бўлса, аввалги ватаннинг ҳукми бекор бўлади. Аммо туғилиб ўсган жойида хотини, фарзанди (ёки кўчмас мулки, уй-жойи) қолган бўлса, унинг аввалги ватани бекор бўлмайди. У икки ватаннинг қайси бирига кирганда, муқим бўлиш ниятини қилмаса ҳам, намозни тўлиқ ўқийди”
(“Фатҳу бобил-иноя”
китоби).

Шунингдек, бу гап “Фатовои оламгирийя” китобида ҳам зикр қилинган.

Юқоридаги маълумотлардан қуйидагилар хулоса қилинади:

1. Ўз манзилидан бошқа жойга бутунлай кўчиб кетган кишининг туғилиб ўсган жойида бирор-бир кўчмас мулки (ери ё уй-жойи), аёли ёки фарзанди қолмаса, биринчи ватани асл ватанликдан чиқади ва у жойга 15 кундан кам муддатга борса, мусофир ҳисобланади, намозларни қаср қилиб ўқийди.

2. Кишининг туғилиб ўсган жойида кўчмас мулки (ери ё уй-жойи), аёли ёки фарзанди қолса, бошқа жойга бутунлай кўчиб кетиши билан унинг туғилиб ўсган жойи асл ватанликдан чиқмайди ва у ҳар икки ватанига борганда ҳам намозларни тўлиқ қилиб ўқийди.

3. Бошқа жойга бутунлай кўчиб кетган кишининг туғилиб ўсган жойида яқин қариндошлари, масалан, ота-онаси, ака-укаси ёки опа-синглиси қолгани билан биринчи ватани асл ватан ҳисобланмайди. Балки асл ватанликдан чиққан бўлади. Шунга кўра, туғилиб ўсган жойидан бутунлай кўчиб кетган одам, ота-онаси ё ака-укалариникига 15 кундан кам муддатга борса, мусофир ҳисобланади.

4. Киши туғилиб ўсган жойидан бошқа шаҳарга бутунлай кўчиб кетишни ният қилмаган бўлсаю, лекин бошқа шаҳардан ҳовли ёки уй каби кўчмас мулк сотиб олса, шу кўчмас мулки бор шаҳарга 15 кундан кам муддатга борса мусофир ҳисобланади, намозларни қаср қилиб ўқийди. Чунки бошқа шаҳардан фақат кўчмас мулк сотиб олиш асл ватанни ҳосил қилмайди. Асл ватан ҳосил бўлиши учун ё ўша жойда туғилиб ўсган, ё ўша жойда умрининг охиригача яшашни қасд қилган, ё ўша жойдан уйланган бўлиши керак.

5. Шунингдек, ота-она ўртада сафар масофасича (90 км.) узоқликка кўчиб кетган фарзандининг уйига борса ҳам, 15 кундан кам муддат турадиган бўлса, мусофир ҳисобланади ва намозларни қаср қилиб ўқийди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Уламолар Кенгаши
Милодий 2026 йил 6 октябрь
Ҳижрий 1448 йил 25 Рабиус соний


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

😄
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
  • 👍 2
More from @ravza_uz
  1. Oct 7, 2026#Аср_азони ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали. 📖┠ Аср азони 💾┠ 9.5 MB ⏳┠ 0…
  2. Oct 7, 2026#xabar #safar #uchrashuv #kobul 🤝 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҒАЗНИ, МАЙДОН-ВАРДАК, БАЛХ ВИЛОЯ…
  3. Oct 7, 2026Имом Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу айтадилар: Отам менга шундай насиҳат қилдилар: 1. Ўғлим…
  4. Oct 7, 2026#ota_ona #farzand #mehr #yaxshilik #jannat ✅Шайх доктор Айман Рушдий Сувайднинг қалбга таъ…
  5. Oct 7, 2026#Ҳикмат Ҳасан Басрий айтдилар: - Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.…
  6. Oct 7, 2026#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ #диний_маърифий_ҳаёт 🗣 Диний таълим муассасалари талабалари дуал таълим…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →